СУБСИДИЯЛАР УЧУН МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли қарорининг 2-иловасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
30 июндаги 459-сонли қарорида белгиланган тартибларга асосан сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун артезиан қудуқларни бурғулаб ишга туширган талабгорларга давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш мақсадида 2022 йил давомида вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлар Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ҳамда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари билан ҳамкорликда тасдиқланди.