Ерларни суғориш учун субсидиялар. Қандай фойдаланиш мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқалар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни сув билан таъминлаш учун давлат томонидан субсидия ажратилиши белгиланган.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Тўлқин Сатторовнинг айтишича, мазкур субсидиялар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда берилади.

Хоразм вилоятида сув таъминоти оғир бўлган аҳоли томорқа ерларини суғориш учун 2021 йилда Боғот, Шовот, Хива, Янгиариқ ва Хонқа туманларининг 16 та маҳалласида 45 та артезиан қудуқ топширилди. Боғот туманидаги «Қалажиққала», «Найман», «Тозабозор», Хива тумани «Оқёп», «Дашёқ», «Серчалли», «Бўстон», «Варангзон», «Пишканак», «Пирнахос», Янгиариқ тумани «Ангариқ», «Қўриқтом», «Улуғбек» маҳаллаларида қазиб фойдаланишга топширилган қудуқлар шулар сирасидан. Бу каби қудуқлар учун 37  нафар талабгорга 2 миллиард 638 миллион сўм субсидия ажратилди.

Амалга оширилган бу каби тадбирлар натижасида 1350 та томорқачининг 135 гектар томорқа ери сув билан таъминланди. Ушбу майдонларда 1620 тонна сабзавот  ва полиз маҳсулотлари етиштирилган.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/erlarni-sugorish-uchun-subsidiyalar-qanday-foydalanish-mumkin_337268

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram