Томорқадан тўғри фойдаланайлик, акс ҳолда…

Буюк соҳибқирон Амир Темур турли йилларда барпо этган Гулбоғ, Боғи Дилкушо, Боғи Чинор, Боғи Нав ва бошқа боғлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолганлиги деҳқончилик маданиятининг юртимизда қанчалик юқори эканини ифодасидир.
Аслида ҳам ер азал-азалдан дастурхон тўкинлиги, хонадонларнинг даромад манбаи бўлиб хизмат қилган. Шу боис ҳар қарич ернинг қадрига етиб, унда боғу роғлар яратиш доимий эътиборда.
Ҳозирда замонавий боғ ва токзорларнинг барпо этилаётганлиги, томорқа ерларидан 2-3 марта ҳосил олиниши нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш балки аҳолини деҳқончилик маданиятини оширишга имконият яратилмоқда. Ер билан тиллашган унинг бебаҳо имкониятларидан унумли фойдаланаётган томорқа ер эгалари мева-сабзавот экинларидан ҳосил олишнинг ҳадисини олишган.
Афсуски, баъзида томорқадан унумли фойдаланмаслик ҳам кузатилмоқда. Бу эса ерга муносабатни янада ўзгартиришни тақозо этади.
–Ташкил этилган ишчи гуруҳи томорқа ерларидан самарали фойдаланишнинг ҳолати ўрганилмоқда, –дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Шомирза Сафаров .– Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 5 миллион 642 минг томорқа ер эгалари хатловдан ўтказилди. Шунингдек, 4493 та томорқа ер эгаларининг 665 гектарида ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, 36 минг 450 ер эгалари Жиззах, Навоий, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ортиқча ерлардан фойдаланаётгани ва ҳуқуқий ҳужжатлари йўқлиги каби ҳолатлар аниқланган.
Рақамлардан ҳам кўриниб турибди, ўзларига ишониб бериб қўйилган ернинг қадрига етмаслик, мақсадсиз фойдаланишлар сони ортиб кетмоқда. Бундай ер эгалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 65 моддаси талабларининг бузилишига сабабчи бўлиб қолмоқда.
Қайд этиш керакки, унга кўра, ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага олиб келади.

http://uza.uz/oz/society/tomor-adan-t-ri-foydalanaylik-aks-olda–09-07-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram