Урганч шаҳрида Халқ сайли ташкил этилди

Урганч шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни“ куни муносабати билан Халқ сайли ташкил этилди.

photo5431424636639357813.jpg
photo5431424636639357814.jpg

Барча туманлар қишлоқ хўжалигининг энг сара маҳсулотлари билан байрам ярмаркасида иштирок этишди.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, бозорларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан кенг таъминланишига хизмат қилмоқда.

photo5431424636639357816.jpg
photo5433815090882259808.jpg

Сайл давомида шаҳар ва туманлар ўртасида танлов ва мусобақалар ташкил этилди.

photo5433815090882259809.jpg
photo5433815090882259810.jpg

Миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви, айниқса арқон тортиш мусобақаси барчада катта таассурот қолдирди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури байрам қатнашчиларига завқ бағишлади.

photo5431424636639357817.jpg

Урганч шаҳрида бошланган Конституциямизнинг 27 йиллиги ва ҳосил байрами барча ҳудудларда юқори кайфиятда давом этади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

ЎзА

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram