Андижонда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни катта тантана билан ўтди

Андижон шаҳридаги “Тошкент премум” тантаналар саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимиз иқтисодий ривожи, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.

photo5433604212282993895.jpg
photo5433604212282993900.jpg

Вилоятда жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ғалла, пахта етиштириш, пилла тайёрлаш режаси ортиғи билан бажарилди. Бундан ташқари, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа қатор йўналишларда ҳам ижобий натижаларга эришилди.

Соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда Муҳтарам Президентимизнинг фармони билан қишлоқ хўжалигида эришган улкан ютуқлари, қишлоқ хўжалиги масҳулотлари етиштиришдаги самарали фаолияти ҳамда соҳани ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимизга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

photo5433604212282993892.jpg
photo5433976186515598545.jpg

Мукофотларни вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов тантанали равишда топшириб, мукофот соҳибларини, барча қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этди.

Тадбирда намойиш этилган концерт дастури барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

photo5433604212282993898.jpg
photo5433976186515598544.jpg

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З.Умурзоков

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram