Қишлоқ хўжалиги ходимлари улуғланди

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Вилоятда соҳа вакилларининг асосий байрам тадбири Термиз шаҳрида бўлиб ўтди.

9 (1).jpg
4.jpg

Жорий йил воҳа деҳқон ва фермерлари учун баракали, ризқу-насибали йил бўлди. Пилла, ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, режадаги 1 минг 500 тонна ўрнига 1 минг 720 тоннадан ортиқ пилла ишлаб чиқарилди. 533 минг тонна бошоқли дон етиштирилиб, ўтган йилга нисбатан 173 минг тонна кўп ҳосил йиғиб олинди. Йиғиштириб олинган доннинг 231 минг тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилди. Пахтачиликда ҳам ўтган йилларга нисбатан икки баробардан кўпроқ ҳосил йиғиб, териб олинди. Мева, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жанубдаги воҳада истиқболли йирик лойиҳаларни амалга ошириб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, қайта ишлаш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаётир. Бунга Термиз туманидаги “Сурхон чорва насл” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган қиймати 25 миллиард сўмга тенг минг бош чорва молига мўлжалланган замонавий комплекси, Термиз туманидаги “Голд Агро Фреш” масъулияти чекланган жамиятининг 118 миллиард сўмлик мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш лойиҳаси доирасидаги йирик комплекси, Сариосиё туманидаги “СТФ Дўстий” масъулияти чекланган жамиятининг қиймати 43 миллиард сўмлик 200 гектар майдондаги интенсив боғи ишга туширилгани ҳам яққол далилдир. Шунингдек, Термиз туманидаги “Сурхон Фиш Агро Пром”масъулияти чекланган жамиятининг 10 миллиард сўмга тенг бўлган йилига 200 тонна балиқ етиштириш қувватига эга лойиҳаси ҳамда Қизириқ туманидаги “Карвон ТСТ” масъулияти чекланган жамиятининг 8 миллиард сўм қийматидаги иссиқхонаси ҳам шу йил фойдаланишга топширилиб, юртимиз равнақи ва аҳоли тўкинлиги учун хизмат қила бошлади.

8.jpg
5.jpg

Президентимизнинг шу йил 23 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Шунга асосан вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш белгилаб олинди. Бу ишлар деҳқон ва фермерлар, томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, арзон, сифатли, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг истиқболли йўлларини белгилаб бергани аҳамиятлидир.

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда бошқаларга ибрат бўлаётган фермерлар, пиллакор ва пахтакорлар, боғбонлар, чорвадор, томорқачи ва ғаллакорлар, соҳанинг корхона, ташкилотлари илғор ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Кўп йиллик самаралари ҳалол меҳнатлари ва мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу хизматлари учун бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимларига “Меҳнат фидойиси”, “Намунали томорқачи”, “Илғор фермер” каби кўкрак нишонлари, вилоят хокимлигининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

3.jpg
2.jpg

– Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигига қаратилаётган юксак эътибордан бошимиз осмонга етмоқда,–дейди Узун туманидаги “Қурбоналиев Анвар” фермер хўжалиги раҳбари, “Меҳнат фидойиси” кўкрак нишони соҳибаси Халима Давлатова.– Президентимизнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам табригида ҳам бу борада рўёбга чиқарилаётган ишлар чуқур таҳлил қилиниб, эришилаётган ютуқлар алоҳида эътироф этилгани ва галдаги муҳим вазифаларимиз белгилаб берилганидан фахр ҳиссини туйдик. Якунланаётган йилда 85,6 гектар майдонда бошоқли дон етиштириб, ҳар гектар ердан 65 центнердан сара буғдой йиғиштириб олдик. 33.4 гектар ердаг
и пахта майдонимиздан 120 тонна ҳосил йиғиб-териб олиб, саккиз иш кунида шартномавий режани бажардик. Бугун деҳқонга ҳалол меҳнат қилиб, турли қишлоқ хўжалиги зироатларини етиштириши, мўл ҳосил олиши ва тўкин турмуш кечириши учун барча имконият яратилган. Соҳага қаратилаётган бундай эътибор эвазига биз ҳам келгусида хўжалигимизни кенгайтириб, инновацион технологияларни жорий этмоқчимиз. Қишлоқда сервис ва хизмат кўрсатишни йўлга қўймоқчимиз.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

6.jpg
10.jpg

Қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрам тадбири бир пиёла чой устида давом этмоқда. Санъаткорларнинг ранг-баранг концерт дастури даврага ўзгача файз, завқу-шавқ бағишлади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА

Leave a Reply

Your email address will not be published.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram