Ғаллага харид нархи белгилашдан воз кечиш масаласида парламент таклиф берадиган бўлди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашининг мурожаатномаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ишчи гуруҳ тузилди.

Палата матбуот хизматидан маълум қилинишича, мурожаатнома келиб тушган 2 октябрь куниёқ мазкур масала юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтган. Бевосита Спикер бошчилигида ўтган мажлисда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмиталар раислари ва депутатлар қатнашган.

«Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ мурожаатномада келтирилган ҳар бир далил ва таклифни жойларга чиққан ҳолда, дон корхоналари, фермерлар ҳамда истеъмолчилар билан бевосита учрашиб, ҳар тарафлама ўрганадиган, халқимизнинг фикр-мулоҳазаларини олган ҳолда, зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф тайёрлайдиган бўлди», – дейилади расмий ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Фермерлар кенгаши ҳукумат ва парламентга йўллаган ўз мурожаатида ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечиш сўралган эди.

https://kun.uz/news/2019/10/03/gallaga-xarid-narxi-belgilashdan-voz-kechish-masalasida-parlament-taklif-beradigan-boldi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram