Фермерлар билан биз бир жамоамиз

Фермерлар фаолиятини мониторинг қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам бериш, биз Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  тизимида фаолият юритаётган хар бир мутахассиснинг вазифаси хисобланади.

Ушбу мавзуда Тошкент вилояти Паркент туманида 17 сентябрь 2019 йил туман кенгаши, бухгалтерия маркази ходимлари ва тумандаги фермерлар билан  семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинарда Республика кенгаши маъсул мутахассиси Вафо Латипов барча иштирокчиларга ҳукуматимиз томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тўғрисида чиқарилган қонун, қарор ва фармонлар билан таништириб ўтиш билан бирга шу қонун, қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижроси тўғрисида маълумот берди. Шулар жумласидан:

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат дастурига мувофиқ уларда мева-сабзавот, сут ва гўштни қайта ишлашни ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини кўпайтириш;

Замонавий, ресурс тежовчи илғор инновацион агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, малакавий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

Қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш;

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишда кўрсатмалар бериш;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантириш;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кичик иссиқхонлар, чорвачилик, паррадачилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари  ҳисобидан имтиёзли 7 фоизли кредитлар бериш.

Шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари  билан самарали ишлаш, улар билан узвий алоқаларда бўлиш, уларнинг хуқуқий маданиятини ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

“Тумандаги наъмунали томорқачилар билан куп ишлашимиз керак. Томорқачиларга имтиёзли (7%) кредитлар бериб ихчам иссиқхоналар қуриб берайлик. Фермерларимизга консалтинг хизматини кўрсатинг. Хар бир фермер тўғрисида бухгалтерия маркази ходимлари аниқ маълумотга эга булиши шарт” дейди сўзга чиқиб Республика кенгаши маъсул мутахассиси Вафо Латипов.

Семинар якунида хар бир ходимга ўз ваколати доирасида аниқ топшириқлар берилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши мутахассислари

З.Файзуллаев, Ж.Галаев ва А.Абдукаримов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram