Долзарб масалалар вақт кутмайди

16 сентябрь куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг маъсуллари иштирокида Тошкент вилояти Охангарон туман фермерлар кенгаши ва кенгаш қошидаги фермерларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маркази ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда бугунги куннинг долзарб масалалари:

  1. Пахта йиғим теримини уюшқоқлик билан ўтказишда Оҳангаронлик фермер, деҳқон ва фаол томорқачилар ўрни;
  2. Кўзги буғдой экиш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш;
  3. Томорқаларда йилига 3-4 марта ҳосил олиш, унда иссиқхоналарнинг тутган ўрни;
  4. Фермер хўжаликларнинг ҳуқуқий ҳимояси, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш;
  5. Артезиан қудуқлар қазиш бўйча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1019-сонли карори ижроси;
  6. 2019 йилда “Туқсонбости” усулида сабзавот экинларини экиш борасидаги олиб борилаётга ишлар:
  7. 2019 йилги ғалла ва пахта хосили учун ажратилган ресурслардан хамда ғалла хосилидан тушадиган якуний маблағлардан 0,8 фоизлик аъзолик бадалларини ундириш, айниқса деҳқон хўжаликлари ва бошқа турдаги фермер хўжаликлардан 0,5 фоизлик аъзолик бадаллари ҳисобидан пул тушумларни таъминлаш чораларини кўриш;
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2018 йилдаги ПҚ-3803-сон қарорига мувофиқ, “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Наъмунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан тақдирлашга тавсияномалар тайёрлаш.

Учрашув давомида хар бир туман кенгаши ва бухгалтерия ходимининг шу давргача олиб борилган ишлари сархисоб қилинди.

Семинарда Республика кенгаши маъсул мутаххасиси Вафо Латипов, йиғилиш иштирокчиларига хар бир йўналиш буйича аниқ кўрсатмалар ва топшириқлар бериб, режа тузган холда ишлар ташкил этишни таъкитлаб утди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши мутахассислари

З.Файзуллаев, Ж.Галаев ва А.Абдукаримов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram