Фориш туманида узумчилик-фермер хўжалиги мисолида қуёш станцияси ёрдамида қудуқдан сув чиқарилади
Бугун 18 сентябрь куни “OFTOBNUR” компанияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларини ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилояти Фориш туманида “LAZZAT KAFOLAT” узумчилик-фермер хўжалиги мисолида қуёш станцияси ёрдамида қудуқдан сув чиқариб экин майдонларини суғориш тизимини фермерлар ва қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқа ишлаб чиқарувчилар орасида кенг тадбиқ қилиш, унинг самараси ва фойдали томонларини кўрсатиб бериш мақсадида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда “OFTOBNUR” компанияси мутахассислари томонидан
“LAZZAT KAFOLAT” узумчилик-фермер хўжалиги экин майдонларида қудуқдан сув чиқаришга мўлжалланган фотоэлектрик (қуёш) станцияси ўрнатилганли ва бугунги кунда ишга туширилганлиги, тақдим этилган комплексда фотоэлектрик (қуёш) станцияси қуввати – 11,2 кВт, ўрнатилган қуёш панеллари сони – 32 та, қуёш панели қуввати, тури – 350 Вт бўлиб, қудуқ насоси қуввати – 7,5 кВт/соатни, чиқарадиган сув ҳажми эса – 40 м3/соатни ташкил этилаётганлиги амалда кўрсатиб берилди.
Сўзга чиққан “LAZZAT KAFOLAT” узумчилик-фермер хўжалиги раҳбари Р.Нарзиевни маълумоти бўйича ўрнатилган қуёш станцияси ёрдамида қудуқдаги насос соатига 40 м3 сув чиқариб, оддий усулда 8 гектар экин майдонини, томчилаб суғориш усулида эса 30 гектар экин майдонини суғориш имкони яратилган, фотоэлектрик (қуёш) станцияси станциянинг нархи 78 млн.сўмни ташкил қилган. Ҳудди шу мақсадга эришиш учун фермер умумий электр тармоғини 7 км. узоқликдан тортиб келиб сув чиқарган тақдирда, унинг ҳаражатлари қарийб 245 млн.сўмни ташкил қилиши аниқ мисолларда семинар қатнашчиларига тушунтириб берилди.
Жиззах вилояти туманларида фаолият юритаётган йирик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, барча туманларнинг “Томорқа хизмат” МЧЖ лари раҳбарлари, бугунги кунда вилоятнинг Бахмал туманида республика кенгаши ҳузуридаги Жамғармадан артезиан қудуқ қазиш учун имтиёзли кредит билан таъминланган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва келгусида артезиан қудуғи қазиш истаги бор ташаббускорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.