Ғалла бозорида давлат интервенция механизми ишлаб чиқилади

Фото: Pixabay

Ғалла бозорида давлат интервенция механизми ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

давлат томонидан белгиланадиган ва бозор нархларида молиялаштириладиган квота асосида буғдой сотиб олиш механизмини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солишдан босқичма-босқич воз кечиш;

аудиторлик текширувидан ўтказиш асосида интервенцияларни ўтказиш қоидаларини бозор шароитларига мослаштириш учун стратегик озиқ-овқат захираларини таркибий қайта шакллантириш.

Шунингдек, озиқ-овқат ва истеъмол хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришда ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Идоралараро озиқ-овқат ва истеъмол хавфсизлиги бўйича кенгаш ташкил этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кенгаш котибияти вазифасини юклаган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини институционал баҳолашни таъминлаш кўзда тутилади.

Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини озиқ-овқат билан таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилади, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграция қилиш чоралари амалга оширилади.

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш ҳамда қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида истеъмол ва даромадларни ўрганиш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш ҳам мўлжалланган.

Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва халқаро даражада тан олинган методологиялар ҳамда илғор тажрибаларга асосланган озиқ-овқат хавфсизлигининг доимий мониторингини юритиш режалаштирилмоқда.

https://kun.uz/news/2019/09/16/galla-bozorida-davlat-intervensiya-mexanizmi-ishlab-chiqiladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram