Кейинги пайтда юртимизда деҳқончиликнинг “тўқсонбости” усули тобора оммалашмоқда
Кейинги пайтда юртимизда деҳқончиликнинг “тўқсонбости” усули тобора оммалашмоқда. Чунки у деҳқонларга бойиб кетиш имконини бермоқда. Ахир, бу усулни қўллаб, аҳолига айни “илигузилди” пайтида витаминларга бой маҳсулотларни тортиқ қилиш мумкин
Маълумки, бу усулни ота-боболаримиз қадимдан қўллаб келишган. Одатда, қиш бизнинг ўлкларда 15 декабрдан бошланади ва то 15 мартга қадар роса уч ой- 90 кун давом этади.То қиш киргунигача ерга қадалган уруғ роса 90 кун тупроқ остида туради, эрта бохорда кун исиши билан эса дарров униб чиқдаи. Доно халқимиз бу жараённи образли қилиб “90 кунни босиб ўтди” маъносида шундай атаган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2020 йил ҳосили учун август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинларни жойлаштириш дастурига кўра жорий йил ҳосили учун 185 минг гектар майдонга август-сентябрь ҳамда куз ойларида “тўқсонбости” усулида сабзавот экинлари экилиши режалаштиб олинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу экинлардан 3 519,5 минг тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Жумладан 1 672,2 минг тонна пиёз, 365,7 минг тонна саримсоқпиёз, 467,4 минг тонна сабзи, 174,5 минг тонна ошлавлаги ҳосили олиниши кутилмоқда.