Россияда сертификати бўлмаган 5 кг дан ортиқ меваларни олиб кириш тақиқланди

Россияда фитосанитария сертификатига эга бўлмаган беш килограммдан ортиқ мева ва сабзавотни почта орқали юбориш, қўл сумкаси ёки юк жамадонида олиб кириш тақиқланди, деб хабар беради “Дарё”

Беш килограммдан ортиқ юк учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегарасида (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия)  тегишли ҳужжатлари талаб қилинади. Агарда ҳужжат бўлмаса, маҳсулот қайтариб юборилади ёки эгасининг ҳисобидан йўқ қилинади. 

Бундан ташқари янги қоидаларга кўра, ҳужжатсиз, ичида 15 тадан кўп бўлмаган уч дастадан ортиқ гулларни, барг ёки ўсимликларни олиб кириш мумкин эмас. Тақиқ байрам арчалари ва дарахт шоҳларига ҳам тегишли.

Тақиқ нафақат самолётларга, балки барча турдаги транспорт воситаларига — кемалар, йўловчи вагонлари, автомобиллар, вагон-ресторанлар, шунингдек, почта жўнатмаларига тегишли.

Манба: https://daryo.uz/k/2019/08/19/rossiyada-sertifikati-bolmagan-5-kg-dan-ortiq-mevalarni-olib-kirish-taqiqlandi/ 

Қишлоқ хўжалигининг бошқа мухим
йўналишларини ривожлантириш
бўлими бош мутахассиси 
 Ю.Қўчқаров

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram