Юз нафарга яқин хотин-қизларга кўмак берилди

ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” “Аёллар ўртасида камбағалликни қисқартириш” мавзусида видеоконференцалоқа шаклидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни йўқ қилиш ва камбағалликни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтилди.

“Аёллар қаноти”нинг қаноти ташаббуси билан “Темир дафтар”га киритилган аёллар муаммоларини ечишга қаратилган 2020-2021 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар ишбилармонлигини ошириш дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирилиги, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ёшлар билан ишлаш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Бугунги бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, бир қатор вазирликлар, ташкилотлар, партия фаоллари ҳамда тадбиркор, фермер аёллар иштирок этиб, ишлаб чиқилаётган ушбу чора-тадбирлар дастурига ўзларининг аниқ таклиф ва фикрларини билдириб ўтишди.

Тадбирда ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизлар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни турли касб-ҳунарларга йўналтириш, тажрибали тадбиркор ва ишбилармонлар кўмагида маҳорат-дарслари ташкил этиб келинаётганлиги айтиб ўтилди. Бу орқали жойларда минглаб ишсиз хотин-қизлар ишли бўляпти, оилалар фаровонлиги таъминланмоқда.

“Аёллар қаноти”нинг “Фаровон оила”, “Ишбилармон аёл”, “Бунёдкор аёллар” каби партиявий лойиҳалари орқали энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган уйда ўтирган ва ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, жорий йилда 96 нафар хотин-қизларга етакчи тижорат банклари 4 млрд. 285 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилишига кўмак берилди. Натижада 1000 нафарга яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ходимлар билан ишлар бўлими мутахассиси Азизахон Сайфиддинова

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram