Мутахассис: “Болаларнинг меҳнатга мажбурланишига – раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабаб”

Мутахассис: “Болаларнинг меҳнатга мажбурланишига – раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабаб”

Яқинда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган туб ислоҳотлар борасида Америка, Африка, Осиё ҳамда Европа давлатлари вакиллари билан ўзаро тажриба алмашдик. 

Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда мониторинг ўтказган иштирокчилари ҳамда дунё Ҳамжамияти вакиллари болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича Ўзбекистонда ижобий ишлар қилинганини эътироф этди. Хусусан, жорий йилнинг 1 апрелида Брюссель шаҳрида эълон қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботида Жаҳон банки Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга барҳам берилгани эълон қилган эди. 

Аслида ҳам Халқаро Меҳнат ташкилотнинг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги , “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги, “Энг кичик ёш тўғрисида”ги, “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги конвенцияларни Ўзбекистон ратификация қилган. 

Ушбу ҳужжатларда белгиланган нормаларга кўра, миллий қонунчиликда 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан мазкур тоифа ходимларининг соғлигига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шунингдек, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш тақиқланган. 

Ўзбекистонда тизимли равишда бола меҳнатидан фойдаланиш масаласига қарши қатъий ирода кўрсатилаётган бўлса-да, айрим ҳолларда ташкилот, корхона ва маҳаллий раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабабли болалар меҳнатга мажбурланиши учраб турибди. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ратификация қилган “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги конвенциялар, халқаро меҳнат стандартлари асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида бандлик, ишчиларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнат муҳофазаси қоидаларини изчил татбиқ этиш мақсадида тушунтириш ишлари, давра суҳбатлари, Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. 

Болалар меҳнатидан фойдаланишга бугунги кунда чек қўйилган. Фермер хўжаликлари раҳбар, ходимлари ҲМТ ва миллий қонунчилигимиздан яъни мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига барҳам бериш, пахта йиғим-теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор этилган. 

Фермер хўжаликларида ишга жойлашган барча фуқаролар учун меҳнат шартномалари тузилиши, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда юритилиши, иш ҳақини берилиши бўйича жойларда тизимли ишлар ташкил қилинган. Шунингдек, ҳар бир фермер хўжалиги фуқароларни ишга олиши ва ишлаётган ходимларга иш ҳақини ўз вақтида бериб, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мажбурияти юклатилди. 

Мазкур меҳнат шартномаларида томонларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари аниқ ёритилган, ҳатто мавсумий ишчиларни ҳам ишлаган кунлари иш стажига ўтиши ва меҳнат дафтарчаси юритилиши, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлайдиган ушбу ҳужжат амалга киритилди. Фермер хўжалиги раҳбари ушбу тартибга риоя этиши шартлиги белгиланди. 

Ҳозирги кунда мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг 18 ёшга тўлмаган ўқувчиларини, шунингдек, халқ таълими, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ҳамда соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ходимларини пахта-йиғим теримига жалб қилинишига йўл қўймаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, бунга эришилди. 

Болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳолининг хабардорлигини янада ошириш мақсадида, мазкур масала юзасидан маълумотлар ва “ишонч телефонлари” акс эттирилган баннер ва плакатлар жамоат жойларида, маҳаллаларда, халқ таълими, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ҳамда соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида жойлаштирилишига яқиндан ёрдам берилмоқда. 

Пахта-йиғим терими жараёнида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва ишчиларнинг эркин ёлланишини таъминлаш мақсадида, аҳоли ва жамоат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи каби ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиши натижасида ишчи кучларини жалб этишда ўтган йилларга нисбатан ижобий натижаларга эришилмоқда. 

Соҳибжон Ҳотамов,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ватоморқа ер эгалари кенгаши юридик бўлим бошлиғи

http://uza.uz/oz/society/mutakhassis-bolalarning-me-natga-mazhburlanishiga-ra-barlarn-09-10-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram