ДЕҲҚОН ЕРНИ, ЕР ЭСА ЭЛНИ БОҚАДИ

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Мустақиллик йилларида ер ўзининг ҳақиқий эгасини топди. Фермерлик ҳаракати эса юртимиз тараққиётида ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқди. Далада ишлайдиган ҳар бир инсонда ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳисси кучайиб бормоқда. Уларнинг келажакка бўлган ишончининг мустаҳкамланаётгани ҳам ҳаётимизни тубдан ўзгартирмоқда.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Буни ёш фермер “Сарвиноз Собиржоновна файзи” фермер хўжалиги раҳбари Сарвиноз Шокирова мисолида ҳам кўриш мумкин. O`zLiDeP фаоли бўлган Сарвиноз Сирдарё вилоятидаги энг ёш фермерлардан бири ҳисобланади. Ёш фермер “Ишбилармон аёл кўрик-танловинининг вилоят босқичида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, 2017 йилда ўтказилган “Ёш фермер” кўрик-танловининг республика босқичида “Энг кўп иш ўрни яратган ёш фермер” номинацияси ғолиби бўлган.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

-Қуш тинса тинадики, деҳқон тинмайди, – дейди Сарвиноз Шокирова. – Чунки биз халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигини таъминлашдек вазифани ўз зиммамизга олганмиз. Бу йил 50 гектар ерда деҳқончилик қилдик. Ҳар гектар ердан 50 центнердан ҳосил олиб, зиммамиздаги режани 125 фоизга адо этдик. Айни кунда далаларимизда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари авжида.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Ёш фермер қишлоқдошларининг 6 нафарини доимий, 20 нафардан зиёдини мавсумий иш билан банд қилган.

Элёр Жўраев,
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мутахассиси

https://telegra.ph/sv-10-10-22

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram