2019 йил пахта йиғим-теримига катта шижоат билан тайёргарлик кўрилмоқда.

Тошкент вилояти Юқоричирқ тумани “Туркистон” ҳудудида “Абдумажид бобо” фермер хўжалиги раҳбари Машахапов Акбарали пахта даласида бўлганимизда, пахта даласини ўзи бошчилигида дефоляция қилаётганига амин булдик.

Фермер хўжалигининг жами ер майдони 103 гектар шундан 24.5 гектар ер майдонида “Султон” навли чигит қадалган бўлиб, бугунги кунда ҳар бир ғўзада 40-45 дона кўсак ва пахта чаноғи очилгани куриниб турибди. Далада бўлганимизда ғўза дефоляцияси билан бандлиги ва пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш ишларига тайёргарлик кўраётганлиги, 21 та доимий ишчиси борлигини, ундан ташқари 150-200 га яқин маҳалладошларини пахта теримига жалб қилишини ўн-ўн беш кунда ҳосилни нес-нобуд қилмасдан юқори сифатларда териб олиш режалари борлиги тўғрисида гапириб берди.

Теримчиларга яхши шароит яратиш билан бирга уларга керакли калиш ва фартук бериш, тушликлар ташкил этиш, бир килограмм пахта учун белгиланганидек
800 сўмдан ҳақ тўлашини маҳалладошларига тушунтириб берган. Илғор теримчиларга терган пахтасини тарозидан ўтказиш ва топшириш учун ёрдамчи ҳашарчилар ҳам бириктирилганлигини айтиб ўтди.

“Абдумажид бобо” фермер хўжалиги раҳбари Машахапов Акбарали ўзининг ғалладан бўшаган 25 гектар ерига тўлиқ такрорий экинлар мош, картошка, бодринг, қизил лавлаги, маккажухори, каби экинлар экилганлигини ва ўндан оладиган даромадлар билан ҳам ўртоқлашди. 2019 йилда қийинчиликсиз ғўза парвариши ва ҳосилдорликни 110% дан кам бўлмаслигини, камида 40 центнердан ҳосил олишни ғурур билан гапирди. У ўзининг 10 йиллик фаолиятидан келиб чиқиб, меҳнат қилган ҳар бир фермер албатта натижага эришади”.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутаххасиси М.Турдиев

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram