Раёсат йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги Раёсат йиғилиши видеослектор тарзида ўтказилиб, мазкур йиғилишда ғўза дефоляцияси, пахта йиғим-терими ва кузги ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 4 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олиниб, айниқса, мутасадди раҳбарларнинг эътибори пахта йиғим-терим мавсумида болалар меҳнати, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини теримга мажбурий жалб қилиш холатларини қатъийян таъқиқлаш лозимлиги ва бу каби салбий ҳолатлар республикада кейинги уч йилда олиб борилаётган очиқ ва шаффоф демократик ўзгаришлар тамоилига зидлиги таъкидланди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг жорий йилги пахта йиғим-теримини ва 2020 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экишни уюшқоқлик билан ўтказиш ва қисқа муддатда якунлаш бўйича Мурожаатнома қабул қилиш ва уни матбуотда эълон қилган холда мазкур мурожаатномани ҳар бир фермер ва деҳқон хўжаликлари рахбарларига етказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 Кенгаш хамда “ЎзЛиДеП” партиясининг жойлардаги бўлинмалари фаоллари билан ҳамкорликда пахта йиғим теримини юқори ташкилий даражада ўтказиш, терим иштирокчиларини манфаатдорлигини ошириш, илғорларни муносиб тақдирлаш, шунингдек биринчи теримда ҳар бир килограмм пахта учун 800 сўм, иккинчи теримда 1200 сўмгача ҳақ тўланиши белгиланганлигидан келиб чиққан холда фермерлар ва ҳомийлар томонидан қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриш топширилди. 

Раёсат йиғилишида раёсат аъзоларининг фикрлари тингланиб, Раёсат аъзоси – Ўзбекистон Қаҳрамони Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжалигининг раиси Шариббой Ражабов томонидан куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида пахта йиғим теримини уюшқоқлик билан ўтказиш лозимлиги, обод юртга байрамлар ярашиши, пахта йиғим теримини ҳам меҳнат байрами сифатида кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича ўз фикр ва мулохазаларини билдириб, меҳнаткаш деҳқонларимиз бу йил катта ҳосил етиштирганлиги ва бу хосилни нес нобуд қилмай қисқа муддатда териб олиш биз фаолларга ва шу юрт фарзандиман деган ҳар бир ватандошимизга ҳам қарз ҳам фарз деб алоҳида таъкидлади.  

Шунингдек, Раёсат йиғилишида сўз олган Қашқадарё вилояти кенгаши раиси “Шуҳрат” медали соҳиби И.Турсунов ўз сўзида пахта йиғим теримини юқори суратларда уюшқоқлик билан ўтказишга барча шарт-шароитлар вилоятда яратилганлиги, пахта йиғим теримини ва кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларини штаблар, отрядлар усулида ташкил этиб, ҳар бир ҳудудга, фермерга масъулларни аниқ белгилаган ҳолда ўтказиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга Кенгаш ҳуқуқшуноси С.Ҳатамов ўз сўзида ҳар бир терим иштирокчилари билан, шунингдек хашарчилар билан мавсумий меҳнат шартномасини тузиш муҳимлиги тўғрисида фикрлар билдирди.

Бундан ташқари йиғилишда фермерларни Хитой технологияси асосида ихчам, ресурстежовчи иссиқхоналар қуриш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Хитой давлатига хизмат сафарига юборишда ҳудудий кенгашлар раислари жонбозлик кўрсатишлари таъкидланди.

Раёсат йиғилишида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши нодавлат ташкилоти ҳисобланиши ва бугунги кунда республикада фаолият юритаётган барча нодавлат ташкилотларининг рамзи сифатида ўз байроғи мажжудлигига алоҳида эътибор қаратган холда фермерлар кенгашининг ҳам ўз байроғи бўлиши лозимлиги таъкидланди ва кенгашнинг байроғини тегишли ишчи комиссия томонидан ишлаб чиқиш таклифини киритилди. Таклиф Раёсат аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

 Мазкур Раёсат йиғилишида ташкилий масала ҳам кўрилиб, Кенгаш раисининг таклифига асосан Зокиржон Собирович Умаров Кенгаш раисининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, Раёсат йиғилишида ҳудуд раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, муҳокама этилган барча долзарб масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram