Фермер эчкидан ўн литр сут олмоқчи…

Фермер эчкидан ўн литр сут олмоқчи...

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривожи чорваси” фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, наслдор қорамоллар сонини кўпайтириш, сут маҳсулотлари етиштиришда вилоятда пешқадам.

Айни вақтда хўжаликнинг умумий ер майдони 733 гектар бўлиб, шундан 8 гектарда чорва боқиш учун замонавий бинолар барпо этилган. Қолган майдонларда эса маккажўхори ва йўнғичқа етиштирилади. Ер майдонига сифатли қаралгани ҳамда агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилгани сабабли йўнғичқа йилига 6 маротаба ўрилади. Маккажўхоридан эса гектарига 400 центнердан ҳосил олинмоқда. 

– Техника мулкдорга қанот, шу боис моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳаракатидамиз, – дейди Фахриддин Исмоилов. – Ҳозирда даромад ҳисобидан 40 яқин ҳайдов ва юк ташиш трактори, культиватор, комбай каби керакли техникаларни харид қилдик. Улар эса ишчилар меҳнатини осонлаштириш, ҳатто қўшни фермерларга ҳам хизмат кўрсатишда қўл келмоқда. 

Дарҳақиқат 40 ортиқ иш ўрни яратилган хўжаликда чорвачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. 

–Фермер хўжалигида қорамоллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, – дейди Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Маркетинг ва экспортга кўмаклашиш бўлими бошлиғи Нажмиддин Мирабдуллаев.– Мисол учун, 2013 йилда 680 бош қорамол бўлса, жорий йилда 1 минг 255 бошга етди. Шунингдек, сўнгги уч йилда чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга 1350 бош наслли қорамоллар етказиб берилган. Хўжалик раҳбари Фахриддин Исмоиловнинг иш тажрибасини ўрганиш мақсадида, кейинги йилларда туман ва вилоят миқиёсида бир қатор семинарлар ўтказилган. Шу кунларда фермер Германиядан 9-10 литр сут берадиган зотдор минг бош эчки олиб келишни мўлжалламоқда.  

Хўжаликда олимлар яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса унинг имкониятларини янада оширмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ветеринария илмий-текшириш институти олимлари гижжа касаллигига қарши чет давлатлардан олиб келинаётган дори-дармонлар ўрнига ўзлари яратган албендазолни таклиф қилди. Натижада, хўжаликда чорва молларининг касалланиш даражаси сўнгги 3 йилда ўртача 75-80 фоизга камайган. Чорва молларининг қиш мавсумидан соғлом чиқишини таъминлаш мақсадида ҳар бир бинонинг пол қисмига 10-15 кунда 30-35 смли сомон ёйиб, чорва молларининг шол касаллиги олди олинмоқда.

http://uza.uz/oz/society/fermer-echkidan-n-litr-sut-olmo-chi–27-08-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram