Хитойга мош экспорт қилувчи субъектлар сони кўпайди
Маълумки, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган мош учун қўйилган фитосанитар талаблар бўйича икки давлат ўртасида имзоланган баённомага мувофиқ, Хитой томони талабига биноан ҳар йили мош экспорт килиш мавсуми бошланиши олдидан экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг реестри тузиб борилиши лозим. Ушбу талабга мувофиқ тузилган реестрда шу пайтга қадар 33 та корхона жой олган эди.
Жорий йилда Хитой томони ва “Ўздавкарантин” инспексияси ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу реестрдан ўрин олган 5 та хўжалик юритувчи субъектлар, яъни “Turkiston Mirishkorlari” (Тошкент в.),
“Alimardon Agro” (Фарғона в.), “Buxara Agro Prom Invest” (Бухоров.), (Сурхондарё в.), “Узум Мевасабзавот Холодилник” (Сурхондарё в.) масъулияти чекланган жамиятлари маҳсулотлари хитойликларнинг фитосанитар талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, улар юқоридаги реестрдан чиқарилди.
Шунингдек, икки давлат карантин хизматлари мутахассислари томонидан навбатдаги экспорт мавсуми учун ўтказилган ўрганишлар натижасида янги 10 та тадбиркорлик субъектлари, хусусан, “Ace Global” (Тошкент ш.), “Royal Agro Star Trading” (Тошкент ш.), “New Way Industries” (Тошкент в.), “Namangan Logistik Trans” (Наманган в.), “Siyob Shavkat Orzu” (Самарқанд в), “Agro Gumush Jomboy” (Самарқанд в), “Shodiyonabegim” (Самарқанд в), “Long Jiang” (Самарқанд в), “Oqoltin Golden Fruits” (Сирдарё в)¸ “Agroport” (Жиззах в.) масъулияти чекланган жамиятлари Хитой томони қўйган фитосанитар талабларга мос деб топилиб, ушбу давлатга мош экспорт қилиш имкониятини берувчи реестрга киритилди.
Шунга кўра Ўзбекистондан Хитойга мош экспорт қилиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари реестрида корхоналар сони жами 38 га етди.
Манба: “Ўздавкарантин” инспекцияси ахборот хизмати.
Қишлоқ хўжалигининг бошқа мухим йўналишларини
ривожлантириш бўлими бош мутахассиси
Ю.Қўчқаров