Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати индексация қилинди

Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари оширилди.
 
Norma’нинг ёзишича, Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомда:

• табиий зоналардаги жойига қараб олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
• мамлакатимиз ҳудудлари кесимида олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш;
• “Чўл”, “Адир”, “Тоғ” минтақаларида пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматининг базавий миқдорлари белгиланган.
 
Юқорида санаб ўтилган позициялар бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари аниқланади. Ким томонидан ва қандай ҳолатларда уларнинг ўрни қопланиши ва қачон уларнинг ўрни қопланмаслиги Ер кодексининг 87-моддасида ва Низомнинг 18-бандида кўрсатилган.
 
Қабул қилинган ҳужжат билан бу миқдорлар 1,467 марта оширилди. Ўтган йили индексация коэффициенти 1,246ни ташкил этган. Буни инобатга олган ҳолда базавий ва индексация қилинган қийматларнинг солиштирма жадвали қуйидаги кўринишга эга:

Ҳужжат 24.01.2019 йилдан кучга кирди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram