Боғ ва токзорларда томчилаб суғориш тизимлари жорий этилади

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг таъсисчилигида “Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖ ўқув-илмий марказ биноси очилди.

Марказ очилишида ушбу жамиятга ажратилган икки гектар ер майдони замонавий иссиқхона ва намунавий кўчатчилик, боғдорчилик ташкил этишга мўлжаллангани қайд этилди.

Жамият Чироқчи тумани Шўрбозор ҳудудида 72 гектар, Қамаши тумани Ғаллакор массивида 80 гектар майдондаги боғ ва токзорларда томчилаб суғориш тизимини жорий этади.

Шу боис “Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖ амалга ошираётган лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғарманинг улуши сифатида 6 903 миллион сўм ажратиб берилди. Ҳозирда Қамаши ҳудудидаги 80 гектарда томчилаб суғориш тизимини ўрнатиш якунланди.

Чироқчи тумани Шўрбозор ҳудудидаги 72 гектарда шудгорлаш, молалаш каби юмушларни бажариш, кўчатлар экиш, артезиан-қудуқлар қазиш, электр тармоғига уланиш, боғ атрофини ўраш, томчилаб суғориш ишлари амалга оширилди.

Шу кунларда Ҳ.Олимжон ҳудудида музлатгич, инкубатор ва товуқхона қуриш ва 1 гектарга кўчат етиштириш, Д.Сафаров массивида 60 гектарда интенсив токзор яратиш ишлари олиб борилмоқда.

“Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати” МЧЖнинг ўқув-илмий марказ иш бошлади. Унда тупроқшунослик ва биогумус, агротехник хизматлар илми, иссиқхона хўжалиги илми, томчилаб суғориш технологияси, агрокимё, боғдорчилик ва кўчатчилик илми, сабзавотчилик ва полизчилик йўналишлари бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади.

ЎзА

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram