Бугун туғилган кун – Актам Хаитов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Актам Хаитов 1974 йил 26 январда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Актам Хаитов 1994 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институтини тамомлаган.Самарқанд иқтисодиёт ва сервис (кооператив) институти, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасида фаолият юритган.

2005 йил Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 2014-2016 йилларда “Biokimyo” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган.

2018 йилдан буён Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йил 3 августда бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг X мажлисида партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.

2020 йилдан Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram