Бир йилда ўттиздан ортиқ томорқа кластери ташкил этилди

Навоий вилояти Нурота туманида 12 та йўналишда аҳоли томорқаларига комплекс хизмат кўрсатишга ихтисослашган “Нурота томорқа хизмати кластери” ишга тушди.

Бугун ҳаётнинг ўзи янги инновацион усул – кластер тизимининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий афзалликлари кўплигини намоён этмоқда. Энг аввало, кластер усулида маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчилар манфаатдорлиги кафолатланаётганини таъкидлаш жоиз. Қолаверса, тизим орқали “мавсумий ишчи” тушунчасига барҳам берилаётгани унинг аҳамиятли жиҳатларидан, дейиш мумкин. Кластерларда одамларнинг йил – 12 ой бандлиги таъминланяпти. Улар худди завод ва фабрикалар ишчиларидек, доимий иш ўринларига эга бўлиб, ойлик маош олишяпти. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш натижасида уларнинг янада фаровон яшашларига қулай шарт-шароит яратмоқда. 
Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги тегишли қарорига асосан барча ҳудудларда томорқа кластерлари ташкил этилмоқда. Ўтган даврда яъни қарор чиққандан буён ўтган даврда 32та ана шундай кластер ташкил этилди. Улар 12 та йўналишда, хусусан, музлаткичли омборхона, инкубатор, сақлаш омборхона, мотокултиватор, иссиқхона, ем ишлаб чиқариш, кимёвий воситалар сотиш дўкони, иссиқхоналар қуришда иштирок этади.
“Нурота томорқа хизмати кластери”да ҳам 8 хилдаги мева -сабзавотларни қуритиб, қадоқлайдиган мини цех Хитойдан келтирилди ва ишга туширилди. Шунингдек, 100 тонна сиғимга эга музлатгич омборлар  қурилиб, ҳозирда 50 тонна пиёз ва 29 тонна картошка жамғариб қўйилди.
Энг муҳими, ушбу кластер томорқа ер эгаларини малакасини ошириш ўқув зали ҳам ташкил этилган бўлиб, у  ҳар дарсда 80 кишини ўқитишга мўлжалланган.
Айни вақтда “Нурота томорқа хизмати кластери” 400 нафарга яқин томорқа ер эгалари билан томорқаларига экин экиб бериш ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  сотиб олиш бўйича шартнома тузилди. Ана шу жараёнда тумандаги сув таъминоти оғир бўлган 28 та маҳаллада яшовчи аҳоли томорқаларига артезиан қудуқлари қазиш ишлари бошлаб юборилди.
Аслида ҳам кластерларни шакллантиришдан мақсад — шаҳар, туман ва вилоят ичида жойлашган бир хил соҳа корхоналарини ҳамда улар билан ягона технологик занжирда бўлган таълим, илмий, муҳандислик, консалтинг, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни уйғунлаштиришдир. Шу асосда инновацион ишлаб чиқариш ташкил этилади.


Умрзоқ Раҳматов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси

https://uza.uz/uz/posts/bir-yilda-ottizdan-ortiq-tomorqa-klasteri-tashkil-etildi_334705

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram