Ўзбекистон Қаҳрамони билан учрашув

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони соҳиби Муҳаммад Аҳмедов иштирокида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов М.Аҳмедовни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлгани билан самимий табриклаб, тажрибали мутахассиснинг фермерлик йўналишида ўзига хос мактаб яратгани, унинг ҳаёт йўли бошқалар учун ибрат бўлиши ва бу йўналишда давлатимиз томонидан соҳада яратилган мавжуд имкониятлар хусусида сўз юритди.  

 Маълумки, куни кеча Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга давлатимиз юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди. Ушбу маросимда Президентимиз қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган илғор фермер, селекционер олим – М.Аҳмедовнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этган эди.  

 Тадбир давомида М.Аҳмедов бундай юксак эътибор ва эътирофдан жуда хурсанд эканини айтиб, ҳамкасбларига ўзининг ҳаёт йўли ва меҳнат тажрибасини ўртоқлашди. Пухта билим, мустаҳкам соғлиқ ва кўп йиллик тажриба деҳқончилик билан шуғулланадиган ҳар бир соҳа ходими, деҳқон учун зарур ҳислатлар эканига алоҳида тўхталди.  

 “Ўзбекистон Қаҳрамони” тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.  

 А.Худойқулов, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-qahramoni-bilan-uchrashuv_298041

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram