Жорий йилда кластер корхоналаридан фермер хўжаликлари фойдасига 73.2 млрд пул ундирилган

Жорий йилда кластер корхоналаридан фермер хўжаликлари фойдасига 73.2 млрд пул ундирилган_image

Азал-азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат деб билишган ва уни қадрлаб келишган. Мустақиллик йилларининг бошларидан бошлаб, юртимизда ғалла мустақиллигига юришдик десак адашмаймиз.

Чунки, сўнгги йилларда соҳада илмий асосланган агротехнологияларнинг қўлланилиши, уруғчилик тизимининг такомиллашиши ҳамда янги серҳосил навларнинг яратилиши ва жорий этилиши натижасида кафолатланган ҳосил олиш имконияти яратилди.

Мамалакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам бозор иқтисодиёти тамойиллари кенг жорий этилмоқда.

Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 6 мартдаги 
ПҚ-4634-сон “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилди ва давлат хариди тўлиқ бекор қилинди.

Эндиликда, фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилади.

Ушбу қарор фермер ва деҳқон хўжаликларининг кўп йиллик орзуси бўлиб, ўзининг тарихийлиги билан соҳада туб бурилиш ва инқилобий ўзгариш бўлди.

Бошоқли дон етиштиришни эркинлаштириш, фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ошишига, иқтисодий ўсишга ва пировард натижада юксак самарадорликка олиб келди.

Хозирда фермер хўжаликлари томонидан дон корхоналари ва ғаллачилик кластерларига топширилган бошоқли дон махсулотларини солиштириш далолатномаси тузилмоқда.

Айрим холатларда мазкур қарор талабларига дон корхоналари ва ғаллачилик кластерлари томонидан риоя этилмаётганлик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Биргина жорий йилда фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб 
73,2 млрд пул маблағлари кластер корхоналаридан ундириб берилди.

Масалан, Кенгаш томонидан Қўрғонтепа туманлараро Иқтисодий судига Избоскан тумандаги 168 та фермер хўжаликларини “Сохиб омад барака” МЧЖ кластер ва “Бест текстил интернационал” МЧЖ кластерларидан 22 млрд. 706 млн. сўм бўлган хақдорликларини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилган.

Кенгаш томонидан киритилган даъво аризаларга асосан Қўрғонтепа туманлараро Иқтисодий судининг қарори билан “Сохиб омад барака” МЧЖ кластеридан 89 та фермер хўжаликларининг 9 млрд. 302 млн. сўм хақдорлиги ундирилган.

Андижон туманлараро иқтисодий судига Олтинкўл тумандаги 148 та фермер хўжаликларини “Сайёра фаввораси плюс” МЧЖ кластеридан 
6 млрд. 897 млн сўм бўлган хақдорликларини ундириш юзасидан даъво киритилган хамда суднинг қарорига асосан 148 та фермер хўжалигини
 6 млрд. 897 млн. сўм хақдорлиги ундирилган.

Бўстон туманлараро Иқтисодий судига Улуғнор тумандаги 202 та фермер хўжаликларини “Водий саноат фахри” МЧЖ кластеридан 6 млрд. 
300 млн сўм бўлган хақдорликларини ундириш юзасидан даъво киритилган хамда суднинг қарорига асосан 178 та фермер хўжалигини 4 млрд. 608 млн. сўм хақдорлиги ундирилган.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижасида мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Республика бўйича жами 189,0 минг гектар, шундан 100,5 минг гектар фойдаланишдан чиққан ерлар ҳамда ер ости захира сувлари мавжуд бўлган 88,4 минг гектар чўл, адир ҳудудлардаги лалми ва яйлов ерлар ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди.

Ўзлаштирилган ер майдонларда 20 минг гектар сабзавот, 12,5 минг гектар полиз, 18,2 минг гектар мойли, 17,3 минг гектар дуккакли, 38 минг гектар озуқа экинлари, 37,9 минг гектар боғ, 26 минг гектар узумзор, 9,2 минг гектар шоли ва 9,8 минг гектар бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилди.

2021 йилда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 7 млн тонна сабзавот, 1,6 млн тонна картошка, 3,1 млн тонна мева ва 1,8 млн тонна узум етиштириш белгиланган.  Бунинг учун қўшимча равишда ҳисобот даврида 64 минг гектар мевали боғ ва 37,6 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Мевали боғлар ва узумзорларни ташкил этиш учун 64,3 минг дона мевали, 100,6 минг дона ток кўчатлари ҳисоб-китоб қилиниб, бугунги кунга қадар 44,9 млн дона мева ва 51,9 млн дона ток кўчатлари етказиб берилди.

Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарнинг ғалладан бўшаган такрорий майдонларига 92,5 минг гектар сабзавот, 22,9 минг гектар картошка ва 33,8 минг гектар полиз экинлари экилиши белгиланган бўлиб, ўтган даврда 13,2 минг гектар сабзавот, 453 гектар картошка, 10,7 минг гектар полиз экинлари экилгани аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган қулай шарт-шароитлар натижаси, десак муболаға бўлмайди.

Президентимизнинг ташаббуслари билан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб, республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга асосий майдондан қарийб  
62 минг гектар ер майдонлари ҳамда ғалладан бўшаган майдонлардан 
64,3 минг гектар майдонлар такрорий экин экиш учун жами 416,2 мингта ёшларга ажратиб берилди.

Ҳозирда 186 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди.

Ўттиз йилда ҳам косаси оқармаган ўзбек фермери деган мақолани ўқиб ўйлаб қолдим, бу Ўзбекистонда оддий деҳқон бўлиб, ер эгаси  бўлиб бизнинг фермерларимиз яшаяптими ёки чет давлатда туриб ҳар хил уюдирма гаплар қилиб, одамларнинг онги бузаётганларми.Юқоридаги имтиёзлар ва шароитлар барчаси ўзбек фермер ва деҳқонларига яратилганлигини билиб билмасликка оламизми ёки.

Келинг,мақоланинг мазмунига бир қарайлик, нон нархига субсидия берилмаяпти деб ёзаяпти, мамлакатимизда буғдой етиштиришда ёмғирлатиб суғоришни жорий этган фермерларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги”ги 95-сонли қарори билан ҳар гектарига 6 миллион сўмдан субсидия берилаяптику.

Ғалла етиштирган фермер хўжаликларимиз етиштирган ғалласининг 50 фоиздан зиёди ўзига ҳамда ишчиларига қолаётганлиги ҳам бизнинг фермерларга берилган субсидия десак адашмаймиз.

Бундан ташқари фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш ҳисобига ҳам фермерларимиз тармоқларини кўпайтириб, йилдан йилга даромадлари ошиб бормоқда.

Ўтган йилларда Республикамизда 72 минган зиёд фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилгани эътиборга моликдир. Яъни уларнинг қошида мева-сабзавот, гўшт-сутни қайта ишлаш корхоналари барпо этилди, интенсив боғлар яратилди, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқлари йўлга қўйилди, шунингдек, сервис хизматлари кўрсатила бошланди. Буларнинг ҳисобига фермерларимизда кўплаб мавсумий ва доимий иш жойлар очилди.

Аҳамиятли томони шундаки, уларнинг ҳеч бири битта йўналиш билан чекланиб қолгани йўқ. Қўшимча тармоқларни йўлга қўйиш, кичик ишлаб чиқариш корхоналарини очиш орқали қишлоққа саноатни олиб кириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса аллақачон ўз харидорини топган. Бунга “Коинот”, “Юлдуз тўласой” Мовий осмон замини”, “Йўлдош Суннатилло, “Чашмаи сафед”, “ “Оқсув”, “Озод”, “Тайимбет” каби ўн минглаб фермерларнинг фаолияти мисол бўла олади.  

Юртимиз фермерлари мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, энг улуғ ва энг азиз айём — Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб меҳнат зафарлари билан меҳнат қилишмоқда Зеро, истиқлол ўзбек деҳқонига мулкдор бўлиш, ўз меҳнатидан манфаат кўриш, рағбат топиш бахтини берди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

Зокир Алламурадов

https://human.uz/12/53/1819

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram