Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси сифат менежменти тизими фаолиятидаги СИЁСАТИ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига асосан ташкил қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига асосан Жамғарма фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
Жамғарма раҳбарияти Халқаро стандарт ISO 9001:2015 асосида сифат менежменти тизимини (СМТ) фаолиятга жорий қилиш ва тизим фаолиятининг доимо яхшилаб борилишини таъминлаш, Жамғарманинг фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва томорқа ер эгаларини қўллаб- қувватлашдаги ўз хизматларини сифатли амалга ошириш учун яратилган зарур шароит деб қарайди.
Бизнинг миссиямиз:
“Фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва томорқа
ер эгаларининг жамғарма хизмати ва ходимларга нисбатан ишончини қозониш”
•Биз доимий равишда ўз хизматимизни меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ равишда, тўғри ва ҳалол амалга оширамиз. Бу фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг ривожланиши, мамлакат озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорнинг сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини таъминлаш борасидаги давлат дастурини бажаришларида натижали иштирок қилишларига имкон яратади, шунингдек бизнинг фаолиятимиз давомли бўлиши ва янада ривожлантирилишига хизмат қилади.
Бизнинг стратегик мақсадимиз:
•2018-2020 йиллар давомида Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларни молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш учун жами 509,5 млрд.сўм маблағлар ажратилган бўлса, яқин 5 йиллик давр ичида, яъни 2025 йилгача фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб- қувватлаш кўлами ва ҳажмини 5 мартага ошириш.
•
Бизнинг Қадриятларимиз:
• Ходимларимиз профессионаллиги ва уларнинг малакаси, уларнинг бирдамлиги ва шунингдек энг асосийси, ривожланиш, сифатли маҳсулотлар тури ва ҳажмини ошириш мақсадида Жамғарма хизматидан фойдаланаётган ёки фойдаланишни хохлаётган фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва томорқа ер эгалари биз учун қадрли ва бебаҳо ҳисобланади.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига асосан ташкил қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига асосан Жамғарма фаолият йўналишлари белгилаб берилган.
Миссиямиз ва стратегик мақсадларимизни амалга ошириш мақсадида, Жамғарма сифат менежменти тизими соҳасида белгиланган асосий стратегик вазифалар:
•Жамғарма фаолиятига сифат менежменти тизимини жорий қилиш асосида амалга оширилаётган хизматлар сифати доимийлигини таъминлаш;
•Хизмат турларини кўпайтириш, мижозлар учун ҳар томонлома қулай ва маъқул усулларни жорий қилиш;
•Фаолиятда ходимлар учун хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
•Ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, рағбатлантириш тизимини жорий этиш, натижада режалаштирилган марраларга эришишда уларнинг актив иштирокини таъминлаш.
СМТ соҳасидаги сиёсатдан келиб чиқиб Жамғарма юқори раҳбарияти қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
•СМТ самарадорлигини доимий ошириш мақсадида, барча ходимларнинг пешқадамлигини мустаҳкамлаш учун зарур бўладиган маълумотлар ҳамда моддий ресурслар билан таъминлаш;
•Ўзбекистон Республикаси давлат қонунлари, халқаро стандартлар ва ички меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя қилиш;
•Мазкур сифат менежменти тизими соҳасидаги сиёсати ва мақсадларини амалга ошириш, шунингдек Сиёсатни барча манфаатдор томонларга етказиш. СМТ фаолиятини Халқаро стандарт ISO 9001:2015 талаблари асосида доимо такомиллаштириб бориш. Ушбу Сиёсат корхона сифат менежменти тизими соҳасидаги мақсадлар ва вазифаларни белгилаш учун асос бўлиб ҳисобланади.