СУБСИДИЯЛАР УЧУН МАНЗИЛЛИ ДАСТУР ТАСДИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
30 июлида қабул қилинган «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғоришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 459-сонли қарорига асосан сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун артезиан қудуқларини қазишга давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш мақсадида вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари билан ҳамкорликда тасдиқланди.