Хоразм вилоятида томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси йил вазифалари

Хоразм вилоятида аҳолига ажратилган томорқа ер участкаларнинг хатлов якуни бўйича бугунги кунда 234 минг 191 нафар томорқа ер эгаларига жами 42 минг 25 гектар (шундан 159 минг 402 нафарга 23 минг 237 гектар қўшимча дала томорқа) экин ер майдонлари бириктирилиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарорига асосан 2020 йил баҳорида вилоятдаги деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги 33 минг 959 гектар (шундан 10 минг 731 гектар сабзавот экинлари, 3 минг 15 гектар картошка, 1 минг 768 гектар полиз экинлари, 566 гектар дуккакли экинлар, 20 гектар мойли экинлар, 17 минг 859 гектарига бошқа экинлар) ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган.

Аҳоли томорқаларига эктирилган тўқсонбости ва эртаки экинлардан бўшайдиган 25 минг 543 гектар томорқа ер майдонларига ўртаки (такрорий) экинлар, жумладан  5 минг 659 гектарга сабзавот, 241 гектарга дуккакли, 13 минг 407 гектарга шоли ва 6 минг 236 гектарга озуқа экинлар экилган.

2020 йил ҳосили учун 2019 йил кузда 2602 гектар майдонга пиёз ва саримсоқпиёз экинлар экилган.

Қилинган ҳисоб-китобларга кўра деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экилган эртаки экинлардан 341 минг 423 тонна, такрорий экинлардан 203 минг тонна ҳамда  пиёз ва саримсоқ пиёз экинлардан 43,3 минг  тонна ҳосил олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 01-03/1-234-сонли йиғилиш баёнининг ижроси бўйича 2021 йил ҳосили учун жорий йилнинг август-сентябр ойларида вилоят туманларида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларга 3 минг 374 гектар (шундан 2540 гектарга пиёз ва 834 гектарга саримсоқ пиёз) майдонида экинлар экилган. Бу йил экилган майдон ўтган йилга нисбатан 771,5 гектарга кўп.

2021 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг 38 минг 651 гектарига баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгилаб олинди.

Иссиқхоналар. 2020 йил якунига вилоятда томорқаларида мавжуд жами 159,9 гектар майдонида 20705 дона (шундан 2020 йилнинг ўзида 94,4 гектар майдонда 10636 дона)қурилган енгил конструкцияли иссиқхоналарда 14 минг 147 тонна (шундан 14,5 тонна лимон) маҳсулотлар етиштирилди.

Жумладан Урганч туманидаги Шерматлар маҳалласида яшовчи Ш.Худойберганов 2018 йилда 10 сотихли томорқасида лимонария ташкил қилиб, 2018-2020 йилларда 24 тонна лимон етиштирилиб, “Рус агрохолдинг” корхонаси орқали, 48 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.

Шу билан бирга иссиқхоналарда Боғот тумани Нурафшон МФЙда, Урганч тумани Адолат МФЙларда иссиқхоналардан самарали фойдаланиб йилига 2-3 ҳосил олмоқдалар.

2021 йилда вилоят бўйича 102,5 гектар майдонда яна 11900 дона иссиқхона қуриш белгилаб олинди ва шу йўналишда ишлар жадал олиб борилмоқда.

“Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили” асосида муайян маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш орқали маҳаллалар ва томорқа хизмати корхоналарининг кооперацияси яхши самара бермоқда.

Ушбу тамойил асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йилда жами 124 маҳалла ушбу тамойил асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилди.

Маълумот учун: Боғот туманида 18та маҳалладан 2 маҳалла сабзавотчилик, 5 таси картошкачилик, 5 таси мевачилик йўналишида, Урганч туманида 6та маҳалладан 2 маҳалла сабзавотчилик, 2 таси картошкачилик, Хонқа туманида 30та маҳалладан 13 маҳалла сабзавотчилик, 3 таси картошкачилик, 4 таси мевачилик йўналишида ихтисосланди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги 5199-сон Фармонида, фермерлар кенгашига кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятларини юритиш устивор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек мазкур фармонда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномалари қонун хужжатларига мувофиқ бекор қилиниши белгилаб қўйилган.

Фармонда кўрсатиб ўтилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимликлари ва туман фермерлар кенгашлари билан биргаликда, ҳар йили фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилмоқда.

Масалан сўнгги 3 йил давомида вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликларида гўшт, сут, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизмат кўрсатиш чорвачилик лойиҳалари ҳамда интенсив боғлар яратишда ижобий кўрсаткичларга эришилди. Бунга Хива туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Йулдош Мажид” фермер хўжалигини сўнгги йилларда кўп тармоқли (сутни қайта ишлаш, савдо шохобчаси, нон ишлаб чиқариш ва бошқа) фаолиятларни йўлга қўйганлиги натижасида “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Республика босқичи “Йилнинг Энг Яхши Фермери” номинациясида ғолибликни кўлга киритгани ёққол мисол бўла олади.

2020 йилда вилоятда 441 та фермер хўжаликлари кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш ҳисобига 460 та лойиҳалар ишга туширилиб қишлоқ жойларида қарийб 1 минг 200дан зиёд янги ишчи ўринлар яратилган.

Жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 739 гектар майдонда интенсив боғ, 138 гектар майдонда янги токзор ва 12 гектар майдонда иссиқхоналар, 3 та мева-сабзавот, 3 та сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, 7 та фермер хўжалигида нон ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда 9 та совиткичли омборхона, шу билан биргаликда, 57 та қорамолчилик ва паррандачилик, 51 та балиқчилик ва асаларичилик, 17 та қўйчилик, эчкичилик ва қуёнчилик ҳамда 167 та сервис хизматлари бўйича лойиҳалар амалга оширилган.

2021 йилда Дастурга асосан вилоятда 560 та фермер хўжалиги 19 та йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолиятни бошлаш ва 566 та лойиҳа амалга оширилиши хамда жами 1210 та янги ишчи ўрин яратилиши кўзда тутилган.

Жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 577 гектар майдонда интенсив боғ, 184 гектар майдонда янги токзор ва 4,4 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилиши, 4 та мева-сабзавот, сут ва гўшт маҳсулотларини, 29 та нон ва нон маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 5 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, 14 та фермер хўжаликларида 3190 тонна ҳажмда совиткичли омборхоналар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга 87 та фермер хўжалигида қорамолчилик ва паррандачилик, 70 та фермер хўжалигида балиқчилик ва асаларичилик, 23 та фермер хўжалигида қўйчилик, эчкичилик ва қуёнчилик, 1 та фермер хўжалигида беданачилик ҳамда 228 та фермер хўжалигида сервис хизматлари бўйича лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган.

Дастур ижроси учун жами 159 млрд 946 млн сўм маблағ сарфланиши белгиланган.

Дастур ижроси бўйича жорий йилнинг 1-чорак якуни бўйича вилоятда 154 та фермер хўжаликлари кўп тармоқли (1 та гўштни қайта ишлаш, 5 та 1350 тонна сиғимли музлаткич омборхоналар, 2 та 1,2 гектар иссиқхона, 71 та сервис хизматлари, 6 та тегирмон ташкил этиш, 29 та 264 гектар интенсив боғ, 4 та 96 гектар токзор, 4 та 106 бош қорамолчилик, 4 та қўйчилик, 3 та асаларичилик, 8 та паррандачилик) фермер хўжаликларига айлантирилди. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида қўшимча 359 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар Дастур доирасида фаолият юритаётган фермер хўжаликларидан 2822 таси кўп тармоқли фермер хўжаликлар онлайн Реестрига киритилган.

Томорқа хизмати корхоналарини ташкил этиш бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли ҳамда 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сонли қарорлари асосида Вилоят ҳудудларида фаолиятини йўлга қўйган “Томорқа хизмати” МЧЖлар сони 56 тани ташкил этмоқда.

2020-2021 йиллар давомида МЧЖлар томонидан 5,5 минг аҳоли хонадонлари ерлари шудгорланди, 4,6 минг хонадонга зарур уруғлик етказиб берилди, 23,2 минг хонадонга кўчат етказиб берилди (шу жумладан 3,1 минг хонадонга лимон кўчати) ҳамда 7 минг хонадонга пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, 4,7 минг хонадонга ихчам иссиқхона (58 гектар) қуриб берилди, 118 та хонадонга асалари уялари (0,5 минг та), 105 та хонадонга қуён (1051 та), 50 минг хонадонга курка (450 та), 0,7 минг хонадонга парранда (55,3 минг та), 100 та хонадонга қорамол (165 бош) ҳамда 1,1 та хонадонга қўй (5,2 минг бош) етказиб берилди.

Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари, тижорат банклари имтиёзли кредитлари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖлар ўз маблағлари ҳисобидан моддий техник базаси мустаҳкамланади. Жумладан, 32 та мева-сабзавотларни сақлаш ва совитиш омборлари, 12 та мевани саралаш, қуритиш, қайта ишлаш линиялари ишга туширилди, 23 та ҳар хил русумдаги тракторлар, 74 та қишлоқ хўжалик агрегатлари, 15 та юк ташиш машиналари, 141 та мотокултиваторлар ва 171 та кимёвий ишлов бериш аппаратлари корхоналар балансига қўшилди.

2018-2021 йилларда 22 та “Томорқа хизмати” МЧЖларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жами 20,9 млрд.сўм пул маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 6 июлдаги 02-2031-сонли топшириғига асосан вилоят бўйича жами 103 нафар ташаббускорларга “Дала дўкон”ларини қуриш учун ер майдонлари ажратилиб улар томонидан иш фаолиятини бошлаган.

Кластер ташкил қилиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767 қарори 1-иловасига асосан Хоразм вилоятида томорқачилик кластерини ташкил этиш билан боғлиқ 2 та “Томорқа хизмати” корхоналари рўйхати тасдиқланган, жумладан:

1. Гурлан туманидаги “Махсуд Манзура томорқа хизмати” МЧЖ;

2. Янгиариқ туманидаги “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ

Бугунги кунда:

  • Гурлан туманидаги “Махсуд Манзура томорқа хизмати” МЧЖга Жамғарма маблағлари ҳисобидан 5000 млн.сўм кредит ажратилган бўлиб, бугунги кунга қадар жамият томонидан тўлиқ ўзлаштирилган. Кўчатчилик иссиқхонаси қуриш учун туман ҳокимининг 27.07.2020 йил 1941-сонли қарори билан 1,0 гектар экин ери ажратиб берилди. Жамиятда белгиланган 12 та йўналишдан 7 таси тўлиқ якунланиб, иш фаолиятини бошлаган, булар ихчам иссиқхоналар қуриш цехи, техника парки, 1 гектар кўчатчилик иссиқхонаси, ИСУЗУ юк автомашинаси, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар сотиш дўкони, 6 минг бошга мўлжалланган инкубатор ҳамда сунъий уруғлантириш пункти иш бошлаган. Қолган йўналишларда ҳам қуриладиган объектларнинг тўлиқ смета лойиҳалари ишланиб, ҳозирда кенг миқёсда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
  • Янгиариқ туманидаги “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖга Жамғарма ҳисобидан 300 млрд. сўм кредит ажратилган бўлиб, бугунги кунга қадар жамият томонидан тўлиқ ўзлаштирилган. Жамият негизида ташкил этилган томорқа кластерида белгиланган 12 та йўналишлар яъни, 0,5 гектар кўчатчилик иссиқхонаси, техника парки, 200 тонналик юк сақлаш омборхонаси, 110 тонналик совиткичли омборхона, йиллик қувват 500 тонна бўлган мева- сабзавот маҳсулотларини қуритиш ускунаси, сутни қабул қилиш пункти, ем ишлаб чиқариш линияси, 5 минг бошга мўлжалланган инкубатор, ихчам иссиқхоналар қуриш цехи, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар сотиш дўкони, LABO автомашинаси ҳамда сунъий уруғлантириш пункти тўлиқ ишга туширилган. 2021 йил 8 феврал куни вилоят ва туман кенгаши ходимлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ва “Ўзбекистон-24” телеканали иштирокида очилиши бўлиб ўтди.

2021 йилда вилоят бўйича қўшимча 2 та “Томорқа хизмати” МЧЖ кластери ташкил қилиниши режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадларга Жамғармадан 6,2 млрд. сўм кредит маблағлари лозим бўлади. Жумладан, Боғот туманида “Боғот омад томорқа хизмати” МЧЖга 3 млрд. 200 млн. сўм, Қўшкўпир туманидаги “Темур Қолмиқ томорқа хизмати” МЧЖга 3,0 млрд.сўм. Ушбу лойиҳалар асосида 2021 йилнинг 1 июлигача 12 та фаолият турлари тўлиқ йўлга қўйилади.

Бугунги кунда Жамғарма ҳисобидан Боғот туманида “Боғот омад томорқа хизмати” МЧЖга 3 млрд. 200 млн. сўм, Қўшкўпир туманидаги “Темур Қолмиқ томорқа хизмати” МЧЖга 3,0 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилди ва ҳозирда белгиланган барча йўналишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар. Хоразм вилоятида 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёлларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш юзасидан биринчи босқичда 1160 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Бугунги кунда:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш орқали “аёллар дафтари”га киритилган 200 нафар аёлларга бир сотихли иссиқхоналар қуриб бериш орқали бандлиги таъминланди;
  • кўп тармоқли фермер хўжаликлари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва “Томорқа кластерлари”га ишга қабул қилиш ҳамда “дала дўконлари” очиш орқали 829 нафар аёллар бандлиги таъминланган бўлиб, жумладан, 71 нафари “Томорқа хизмати” корхоналарига, 758 нафари кўп тармоқли фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилди ҳамда буйруқлари расмийлаштирилди;
  • томорқасида банд қилиш орқали (асалари, парранда, қуён, интенсив боғ ва бошқа йўналишларда) имтиёзли кредитлар ажратиш (талабномаларни шакллантириш, тижорат банкларига тақдим этиш) орқали 83 нафар, шундан 82 нафар хотин-қизларга 5020 дона парранда, шунингдек, Қўшкўпир туманида 1 нафар аёлга 10 дона қуён “Томорқа хизмати” МЧЖлар орқали тарқатилди.

Кенгаш қошидаги Жамғарма маблағлари ҳисобидан “Агробанк” АТБ орқали 635 нафар аёлларга 3552,4 млн. сўм, “Халқбанк” АТБ орқали 369 нафар аёлларга 2038,2 млн. сўм, “Микрокредитбанк” АТБ орқали 156 нафар аёлларга 862 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилиб, амалда 2021 йил 9 март куни “Халқбанк” АТБ орқали 369 нафар аёлларга 2038,2 млн. сўмлик ресурс маблағи ажратилди.

Артезиан қудуқлар қазилиши бўйича. Вазирлар Маҳқамасининг 30.07.2020 йилдаги 459-сонли қарор ижроси юзасидан вилоятда 469 та кичик ҳажмли, 2 та катта ҳажмли артезиан қудуқлар қазилиши бўйича манзилли дастур шакллантирилган бўлиб, амалда 29 та МФЙларда 469 та кичик ҳажмли қазилган қудуқлардан 1550 нафар хонадон томорқасида 127 га экин майдони сув билан таъминланди. Шунингдек, 2021 йил учун жами 41 нафар талабгор томонидан 52 та катта ҳажмли артезиан қудуқлар қазилиши белгиланган бўлиб, қазилгандан кейин 1059 нафар хонадон томорқасида 271,3 гектар экин майдони сув билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган Хонқа тумани ва Шовот туманларида ҳудудий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг томорқа, ободонлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва томорқа ер эгалари иштирок этдилар. Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан деҳқон ва томорқа хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ҳамда ривожлантириш соҳасидаги муносабатлар бўйича батафсил тушунтириш бердилар.

Семинар давомида мазкур қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, ҳар бир маҳаллада қонунлар тарғиботини олиб бориш бунда депутат ва маҳалла фаолларини ҳам кенг жалб қилиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

“Илғор фермер”, Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан тақдирлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3803-сонли қарорига асосан вилоятда 2018-2020 йилларда жами 74 нафар, шундан:

  • 2018 йилда жами 14 та нафар (9 таси “Илғор фермер” ва 5 таси “Намунали томорқачи”);
  • 2019 йилда 24 та нафар (12 таси “Илғор фермер” ва 12 таси “Намунали томорқачи”);
  • 2020 йилда  36 та нафар (18 таси “Илғор фермер” ва 18 таси “Намунали томорқачи”) кўкрак нишони билан тақдирланган;
  • Муносиб деб топилган номзодлар “Қишлоқ хўжалик ходими куни”га бағишланган тадбирларда тақдирланганлар. 

Бугунги кунда юқорида қайд қилиб ўтилган йўналишлар бўйича ишларни янада жадаллаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қ.Ражабов

https://kun.uz/news/2021/04/14/xorazm-viloyatida-tomorqalardan-samarali-foydalanish-boyicha-amalga-oshirilgan-ishlar-va-kelgusi-yil-vazifalari

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram