Томорқа – даромад манбайи. Соҳада Тошкент вилояти эришган ютуқлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 26 апрелидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ экишни таъминлаш борасида бошқарув тизими йўлга қўйилди.

Пировардида, фуқароларга томорқаларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши ва етиштирган ҳосилни аввало ўз оиласи, ундан кейин эса деҳқон бозорларига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Бунинг устига 2021 йил 1 апрелда тасдиқланган «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан томорқачиларнинг ҳуқуқий манфаатлари янада мустаҳкамланди.

Бу қонуннинг қабул қилиниши томорқа хўжаликларида етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин сотиш, нарх белгилаш ва олинган даромадларни тасарруф этишга, экспортга чиқаришга муҳит яратади.

Кейинги 4 йилда томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбайига айланди.

Очиғи, томорқа хўжалиги орқали аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш ва бандлигини таъминлашдек мустаҳкам пойдевор яратилди.

Мамлакатимизда ички талабни тўлиқ таъминлаш билан бирга, экспортбоп маҳсулотларни ҳам етказишда жуда катта имкониятларимиз мавжуд.

Хусусан, Тошкент вилоятида 2018 йилдан бошлаб томорқа майдонлари мавжуд оилалар даромадини ошириш учун барча масалалар ижобий ҳал этилиб берилмоқда. Шунингдек, жойлардаги мутасадди раҳбарларнинг масъулияти оширилди ҳамда оила соҳиблари ҳам ҳосил ва даромадни кўпайтириш учун янгича ёндашишлари натижасида ҳар бир сотих ердан 2-3 мартадан ҳосил олиша бошлади.

Бундан ташқари, аҳолига томорқа учун субсидиялар ва иссиқхона ташкил этиш борасида тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ўзининг самарасини бера бошлади.

Томорқадан ҳосил олиш йил сайин кўпаймоқда.

Масалан:

2018 йилда 657 минг тонна, 2019 йилда 829 минг тонна, 2020 йилда 1 млн 40 минг тоннақишлоқ хўжалиги маҳсулоти олишга эришилди.

2021 йилда эса 1 млн 304 минг тонна маҳсулот етиштирилиши қутилмоқда.

Шунингдек, 4 йил ичида аҳоли томорқасидаги иссиқхоналар сони 3152 тадан 40672 тагаетди.

Бугунги кунда вилоятнинг Бекобод туманидаги аҳоли томорқаларида 8 мингга яқин иссиқхоналар ташкил этилган.

Бунга қандай эришилди, деган савол пайдо бўлади.

Хусусан, туманда 2018 йилда бор-йўғи 250 таиссиқхона мавжуд бўлган ва шу йили Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 1,0 млрд сўм кредит ажратилди ва қўшимча 150 тага яқин иссиқхона қурилди, оилаларнинг оладиган даромади оша бошлади. Буни бир-биридан кўрган қўни-қўшниларнинг иссиқхона қуришга қизиқиб кетишгани мана шундай натижаларга эришишга олиб келди.

Бекобод туманининг Маллабой, Мустақиллик, Парчаюз маҳаллалари; Чиноз туманининг Сутбулоқ, Бирлик маҳаллалари; Янгийўлтуманининг Юксалиш, Ниязбош, Бинокор, Фаровон маҳаллалари; Зангиота туманининг Экиқаъла, Назарбек, Бўстон маҳаллалари ва Тошкент туманининг Ҳасанбой, Ҳасанбойгўзари каби маҳаллаларида иссиқхонаси бўлмаган хонадонни топиш қийин.

Иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотлар, олинаётган даромадлар сарҳисобини эшитиб, гуёки бу меҳнаткаш маҳаллалар аҳлини хаёлан хитойликларга тенглаштириб юборасан киши.

Рустам Қосимов,
Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

https://kun.uz/80967276

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram