Наманганда
Ўзбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Наманган вилоятига ташрифи мобайнида Янгиқўргон туманига бўлиб Наманган вилояти фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши масъуллари хамрохлигида тумандаги қишлок хўжалигининг тажрибали мутахассислари, Картошкачилик класстери ва Томорқа хизмати МЧЖлар раҳбарлари ҳамда уста боғбон фермерлар билан учрашди.
Учрашув тумандаги Картошка уруғчилик кластери истиқболлари, туманни иқлим шароитларидан келиб чиқиб самарали экин турларига ихтисослаштириш ва ахоли томорқаларидан унумли фойдаланиш масалаларида фикр алмашилди.
Учрашув давомида туман фермер ва деҳқонлар томонидан туманда қора олхури боғдорчилиги, картошка, седана ва кизил ловия етиштириш самарадорлиги туғрисида фикрлар билдирилди. Билдирилган мулохазалар асосида таклифлар тайёрланди.