Бўка туманида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбариятининг ташаббуси билан 6 февраль куни Бўка туманида «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ўрнатишни давлат томонидан субсидия ажратиш орқали қўллаб-қувватлашга бағишланган семинари ўтказилди.

Семинарда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантирш ва Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди ва қатнашчиларга тавсиялар ва қулланмалар туплами чоп эттирилиб тарқатилди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram