Андижон вилоятида – 💧сув тежовчи технологиялар кенг жорий этилади
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий этиш билан боғлиқ тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятда жорий этиладиган лойиҳалар ижроси бўйича кўргазмали семинарларда иштирок этишди.
Жумладан, Жалақудуқ туманидаги “Обод дала салтанати” ва Олтинкўл туманидаги “Бунёдкор мелиоратор” фермер хўжаликларида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда суғориладиган майдонларда сувни тежайдиган технологияларни лoйиҳалаш, қуриш ва монтаж қилиш, улардан фойдаланишда кўмаклашадиган сервис гуруҳларининг хизмат вазифалари тушунтирилди.
Шунингдек, 2021 йилда вилоятнинг 27 минг 985 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.