Нукус шаҳрида кўргазмали семинар ташкил этилди

Нукус шаҳрида «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филиалида қишлоқ хўжалиги техникаларига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарга Қоракалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер эгалари кенгаши раиси Қ.Нурымбетов, туман кенгаши раислари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этди.

Унда барча турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларининг кўргазмаси, харид қилиш бўйича лизинг шартлари, субсидия бериш тартиби ва бошқа да қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг шаклида етказиб беришнинг абзалликларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасига 43 миллиард сўмлик техникалар лизинг асосида етказиб берилган бўлса, 2021 йилда 148,8 миллиард сўмлик 457 дона, ўтган йилга нисбатан 4 марта кўп техника ва агрегатларни етказиб бериш кўзда тутилган.

Семинар якунида фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кластерлардан жами 15 миллиард 396 миллион сўмлик техникаларга буюртма олинди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram