“Маллабо”й маҳалласида кўргазмали семинар ўтказилди.

Бугун Тошкент вилояти Бекобод тумани “Намунали” деб эътироф этилган “Маллабо”й маҳалласида кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарга вилоят ҳокимлиги раҳбарлари Бекобод туман сектор раҳбарлари, туман маҳалла фаоллари ва барча туманларнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раислари иштирок этишди.

  • ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилиши;
    томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган вазифалар;
  • томорқа ер эгалари томонидан ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, замонавий иссиқхоналар қуриш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Маълумот учун – “Маллабой” маҳалласи “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида карам ва бақлажон етиштиришга ихтисослашган бўлиб, мавжуд 460 та хонадондан 420 тасида, ёки 93 фоиз иссиқхонада асосий маҳсулотлар етиштирилади.

Шунингдек, семинарда 2021 йилда “Бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили” асосида аҳоли хонадонларида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, асаларичиликни ривожлантириш ва паррандачиликни ташкил этиш лойиҳалари амалга ошириш, туманнинг аҳоли гавжум масканларида “Дала дўконлари”ни ташкил этиш ҳамда туманнинг 4 та секторида ташкил этиладиган “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш юзасидан саволлларга жавоблар олинди.

Тошкент вилоятида намунали маҳаллалар, намунали “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиши, дала дўконлари ва музлаткичли омборхоналар қуриш ишлари олиб борилиши, намунали томорқачи ва артезиан қудуқларини қазиш ишлари бўйича кўрказмали семинарлар давом этади.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram