Ёш авлод камолотига сарфланган сармоя жамиятга, албатта, фойда келтиради
2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб эълон қилинди.
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам 2021 йил давлат йили дастури асосида кенг ишлашга ҳамда ўзининг ички чора – тадбирларини ишлаб чиқаришга киришди.
Ҳозирги вақтда дунёнинг бошқа минтақаларида кузатилаётган “пандемиянинг навбатдаги тўлқини” ва у билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳаммамизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундамоқда.
Шу боис, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиз ҳамда хориждаги илғор ютуқлардан фойдаланиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.
Бунда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.
Шу сабабли давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томондан олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларимизга таянамиз.
Ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади.
Бир сўз билан айтганда, бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.
Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.
Иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, спорт ва аграр соҳа йўналишларда олиб борилаётган давлат дастурларини худудларда ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломотлигини яхшилашга бошлаган хар бир ташкилотларнинг ишларини давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадга мувофиқ.
Шу ўринда 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», да Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий ташкилотлари ва мутахассислари кенг фаолият юритиб давлат дустурларини хар бир туман ва маҳаллаларга айниқса хонадонларга олиб кириш энг олий жаноб ишлардар биридир.
М.Йўлдошев,
Ўзбекистон агро ахборот инновация-маркази директори