Мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун, 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хом ашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилаётганлиги, 
2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4161-сон қарорига мувофиқ янги узум плантацияларини яратиш мақсадида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишга узум экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилаётганлиги, 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорига мувофиқ янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини яратиш мақсадида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга экин майдонининг ҳар бир гектари учун 6 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар тақдим этилаётганлиги шулар жумласидандир.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари 2019 йилнинг ўзида қўшимча 33,2 минг гектарда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш имконини берди, бу эса шу каби технологиялар қўлланилаётган ерлар умумий майдонининг 44 фоизини ташкил этди.
Бироқ, сув тежовчи суғориш технологиялари қўлланилаётган умумий майдон атиги 75 минг гектарни ёки умумий суғориладиган ер майдонларининг 1,7 фоизини ташкил этаётганлиги қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришга ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада фаоллаштириш заруратини тақозо этмоқда.
Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини янада кенгайтириш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳосилдорлиги даражасини яхшилаш мақсадида 2019 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сонли қарори қабул қилинди. 
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларга қишлоқ хўжалиги экинларини ишлаб чиқаришда сув тежовчи суғориш технологияларининг барча турларини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган.
Мамлакатимиз бўйича жорий йилда 43,8 минг гектарда, шу жумладан, 24,9 минг гектар — пахта экин майдонларида, 11,5 минг гектар — мевали экин майдонларида, 5 минг гектар — узумзорларда, 2,3 минг гектар — бошқа турлардаги экин майдонларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг самарали бажарилишини таъминлаш белгиланган.
Ушбу вазифаларни бажариш учун «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» маблағлари ҳисобидан банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида пахта-ғалланинг 1 гектар экин майдони учун 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун — 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, бошқа йўналишлар учун «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом»да назарда тутилган шартларда давлат томонидан молиявий кўмак бериш тасдиқланган.
Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни кенгайтиришда, шунингдек, мамлакат ҳудудларида сув тежовчи суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун чет эл инвесторларини жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қисқа муддатли сайёр ўқитиш курсларини ташкил этиш каби тадбирларни халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грантлари ҳамда узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш ҳисобидан молиялаштириш тартибига ўтиш ва харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаш механизмларини жорий этиш каби енгилликлар яратилган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашиқарорда белгиланган топшириқ ва вазифаларни самарали бажариш, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грантларини жалб этиш мақсадида БМТ қошидаги Глобал Экологик Жамғарма(GEF) Кичик Грантлар Дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан қатор музокалар олиб борилиб, «Ўзбекистондаги фермерлар орасида илғор суғориш усулларидан фойдаланиш дастурини тарғиб қилиш» мавзусидаги 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалгаошириш борасида келишувга эришилди.
Глобал Экологик Жамғарма(GEF)нинг Кичик Грантлар Дастури бутун дунёда табиат ва атроф-муҳитга фойда келтирадиган лойиҳаларни амалга ошириш учун грант -беғараз бериладиган, қайтариш шарти бўлмаган маблағ билан таъминлашшаклида молиявий кўмак кўрсатади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Фермерлари Кенгаши ташаббуси ва Президент Администрацияси кўмаги билан бутун мамлакат бўйлаб сувни иқтисод қилувчи суғориш амалиётини кенг жорий этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига ҳисса қўшади.
Мазкур лойиҳа бутун республика бўйлаб сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш учун мавжуд муаммо ва тўсиқларнинг барчасини бўлмаса хамбир қисмини ечимини топишга қаратилган.Лойиҳанинг асосий мақсади, иложи борича кўпроқ фермер хўжаликларида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни кенг тарғиб қилиш ва амалга оширишдир. Ушбу лойиҳа Президент қарорида кўрсатилган субсидиялаш дастурини қўллаб-қувватлаш амалга оширилаётган воситаларидан бири бўлади.

Н.Мирабдуллаев,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ватоморқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

http://uza.uz/oz/society/mamlakatimizda-suv-tezhovchi-tekhnologiyalarni-zhoriy-etish–26-10-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram