💧 2025 йилда сув таъминотини яхшилаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767 қарорининг 7-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантириши белгиланган.
Шунга кўра, 2025 йилда бурғуланиб, ишга тушириладиган артезиан қудуқларни субсидиялашни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ талабгорлар кесимида манзилли рўйхат шакллантирилди.
Мазкур манзилли рўйхат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда тасдиқланди.
1 Қорақалпоғистон Республикаси