1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм бўлади
Биринчи теримда 1 килограмм пахта учун минг сўм, иккинчи теримда эса 1 400 сўм этиб белгиланмоқда.
Бу ҳақида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин.
“Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.
Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз”, – деди Баҳодир Умрзоқов.