Қуёнчилик хазинаси.

Чорвачиликнинг барча сохалари хусусан, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари билан бир қаторда қуёнчилик тармоғи хам муҳим ахамиятга эга.

Ҳозирги вақтда қуённинг 50 дан ортиқ зотлари бор. Маҳсулот беришига қараб қуёнлар иккита катта гурухга ажратилган. Биринчи гурухга гўшт ва тери берадиган: ”Оқ Великан”, ”Кулранг Великан”, ”Шиншила”, “Олмахонсимон” ва “Қора Қўнғир” зотлари кирса, иккинчи яъни Тивит берадиган гурухга “Ангор зоти”, ”Оқ момиқ зоти” ва “Киров зотлари киради.

Қуёнчиликни ахоли хонадонлари орқали кўпайтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам катта эътибор берилмоқда.

Ўтган вақт давомида республика бўйича 122 та қуёнчиликка ихтисослаштирилган агрофирмалар ташкил этилиб, уларга 62 млрд. 400 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Наслли қуёнларни кўпайтириш мақсадида, биргина 2019 йилда Италиядан “Янги Зеландия”, Испаниядан “Домашный Кролик”, Беларусь Республикасидан ”Хиллюс”, Россиядан “Хиколь” зотли қуёнлар келтирилиб Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги қуёнчилик фермер хўжаликларига етказиб берилди.

Шу билан биргаликда сохани тизимли равишда ривожлантириш унинг селекциясини йўлга қўйиш хам асосий йўналишлардан бири этиб белгиланган. Хозирги кунда Чорвачилик ва паррандачилик институтида ташкил этилган Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази тармоққа инновацион технологиялар хамда генетик тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни бажариб келмоқда.

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида қуёнчиликка ихтисослаштирилган лойиха қиймати 12 млн. АҚШ доллари миқдоридаги агрокомплеснинг қурилиши натижасида 50 минг бош наслли она қуёнларни боқиш, 3 минг тонна қуён гўшти етиштириш имкониятини яратилди.

Умуман бу каби ишларнинг тизимли равишда ташкил этилиши натижасида Республика бўйича қуёнчилик билан шуғулланадиган фермер ва деҳқон хўжаликларида қуёнлар бош сони 550 минг бошдан ортди, 2019 йилда 65 тонна пархез қуён гўшти етиштирилиши билан биргаликда 79.4 минг бош қуёнлар ахоли ва тадбиркорларга етказиб берилиб, жорий йилда ҳам бу ишлар давом эттирилмоқда.

Ш.Сафаров, И.Еткиров

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram