Асаларичилик – етти хазинанинг бири
Асалари бежиз етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу фойдали ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Унинг асали, заҳри, сути, прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Хўш республикамизда бу борада олиб борилаётган ишлар қандай?
Республика бўйича 11 минг 850 та асалари оилалари мавжуд бўлиб, шу йўналишдаги 300 а яқин фермер ва дехқон хўжаликларига имтиёз ва шароитлар яратиб берилган. Шунинг натижасида йилдан-йилга асал етиштириш хажми ортиб бормоқда.
Тахлилларга кўра Республика бўйича 2018 йилда 12578 тонна асал етиштирилган булса, 2019 йилда 12 минг 989 тонна ёки 411 тонна кўп асал етиштиришга эршилди.
Бу кўрсаткич, Бухоро вилоятида 1 минг 920 тонна, Фарғона вилоятида 1 минг 321 тонна, Жиззах вилоятида 1 минг 155 тонна ва Қашқадарё вилоятида 1 минг 216 тоннани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хамда “Асаларичилар“ уюшмаси томонидан “Асал” савдо-кўргазмасининг ташкил этилиши бу сохада фаолият олиб бораётган асаларичиларнинг бири-бири билан тажриба алмашинуви бўйича мактаб яратмоқда десак муболаға бўлмайди.
Бунга Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида фаолият олиб бораётган “ОРЗУ ОЛИМ ДИЛМУРОД АСАЛЛАРИ” наслчилик асаларичилик фермер хўжалиги мисол бўла олади. Сухбатда: “Фаолиятимизни 2009 йилда 20 та асал оиласини боқишдан бошлаган бўлсак, хозирги кунда 450 наслли асалари оиласини парвашлаяпмиз, Фермер хўжалигимиз негизида Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари асаларичиларининг тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўқув маркази ташкил этилган. Шу билан биргаликда Самарқанд ветеринария мидицинаси институти Асаларичилик факультетининг
45 нафар талабаларининг ўқув амалиёти ҳам шу ерда ўтказилади. Асалари боқишни ташкил этишни бошлаган фермер, дехқон хўжаликларига барча жихозларни етказиб бериш хам йўлга қўйилган. Касбнинг катта кичиги бўлмайди, фақатгина унга меҳр қўйиш, шунинг эвазига ҳурмат орттириш кабиларни ўз мисолимда кўрдим” дейди фермер хўжалиги рахбари Орифжон Илёсов.
Фермер хўжалиги раҳбари О.Илёсовнинг камторона меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланиб, 2017 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Ш.Сафаров