Қораўзакликлар томорқадан самарали фойдаланишмоқда
Қораўзак туманида 13 та Овул фуқаролар йиғини ва маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8440 та хонадоннинг 897 гектар томорқа ер майдонларининг 856,3 гектарига эрта баҳорги, 40 гектарига тўқсонбости экинлар экилган.
“Қораўзак томорқа хизмати” МЧЖ томонидан 80 та хонадонлардаги иссиқхоналарга 125 дона помидор кўчатлари, 112 дона “Орзу” навли бодринг кўчатлари, 80 та фуқарога жами 300 дона помидор ва бодринг кўчатлари ўз-ўзини банд қилиш мақсадида ишсиз фуқароларга тарқатилди.
Тумандаги 13 та ОФЙ ва МФЙлардаги аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликларига 264 дона мевали дарахт кўчатлари тарқатилди. Шу билан бир қаторда 401 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хондонларига 30 миллионн (ўтиз миллион) сўм ажратилиб 9000 дона сабзавот кўчатлари тарқатилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалчиликдан чиқариш мақсадида тумандаги 1-секторга қарашли “Бердах” ОФЙ худудида “Қораўзак полиз” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинган. Ушбу кооперативга жами 15,0 гектар ер майдони ажратилиб, 50 нафар кам таъминланган ишсиз фуқаролар бириктирилди. Кооператив аъзолари бўлган ишсиз фуқароларга бандлик жамқармаси ҳисобидан 111,5 млнсўмлик субсидия маблағлари ажратилди. Ушбу кооперативида сув муаммосини ҳал қилиш учун сув тортиш насоси ва лоток ўрнатиш учун лойиҳа смета ҳужжатларини зудлик билан эртаки экинларни экишга зарурлиги, сўнг Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан имтиёзли кредит бериш тўғрисида тушунтириш берилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш юмушлари бошланди. Кооперативнинг
15,0 гектар майдонининг 1 гектарига иссиқхона қуриш ишлари давом этмоқда, қолган 14 гектар майдонида бугунги кунда фақат Оқ жўхори экинлари парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари кооперативга
250 миллион сўмлик кредит маблағларини ажратиш режалаштирган.
Пандемия сабаб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган хонадаонларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тумандаги 412 та фермер хўжаликлари бириктирилган бўлса, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган 13 та хонадоннинг ер майдонлари фермер хўжаликлари техникалари ёрдамида ҳайдаб берилди. Ва ҳайдалга ер майдонларига сабзавот кўчатлари экилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан Қораўзак тумани аҳолисининг томорқаларига экинлар экиш ишларининг бориши жойига чиқиб ўрганилди ва аниқланган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашилди.
Хусусан, туман прокурори Н.Джоламанов секторига қарашли “Қуралпа” овулидаги 30 та хонадонда аҳоли томорқасига экинлар экилган, лекин оқар сув етиб келмаганлиги сабабли экилган экинлар қуриб бошланганлиги сабабли иложсиз қолган аҳоли томорқасини ичимлик суви билан суғормоқда. Ушбу масаланинг ечимини топиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгашига мурожат этилиб, сув хўжалиги вакиллари иштирокида ҳозирги кунда пахта ва ғалла экинлари суғорилмаётганлиги туфайли келаётган сувнинг бир қисми аҳоли томорқаларига тақсимот қилиниб, масала ижобий ечим топди.
Туман ҳудудида ишчи гуруҳи ўрганиш кунида, “Бердах” овулида яшовчи Жупаргул Утемуратова, Гулсара Ҳабибуллаева, Арыслан Ерниязов сингари фуқароларнинг ер майдонлари ўртаки экинларини экиш мақсадида ҳайдаб берилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.
– Кўрсатилган амалий ёрдамдан кейин ихтиёримиздаги томорқадан самарали фойдаланишни бошладик, – дейди Гулсара Ҳабибуллаева. – Томорқадан фойдаланиб, даромад олишни истаймиз. Бундан кейин ҳеч қачон ихтиёримиздаги ер майдонини бўш қолдирмаймиз. Йилнинг тўрт фаслида ҳам эътибор билан ишлаб, самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Ишчи гурухи томонидан “Ата макан”, “Ғаресизлик гузари”, “Бердах”, “Есим” маҳалла фуқаролар йиғини уйма-уй юриб ўрганилди.
Ўрганиш давомида томорқасидан 2-3 марта ҳосил олиб, самарали фойдаланаётган хонадонлар тажрибаси тарғиб қилинди. Хусусан “Есим” маҳалласида яшовчи Р.Алламуратов хонадонида 4 сотихли очиқ томорқа майдонидан 2 марта ҳосил олиш йўлга қўйилган (пиёз, саримсоқпиёз, бодринг ва помидор, кўкатлар) бўлиб, йиллик даромади ўртача 15-20 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
– Ихтиёримиздаги 6 сотих майдонига сабзавот экинларидан помидор, бодринг, пиёз, сабзи ва редиска етиштирамиз, – дейди “Есим” маҳалласида яшовчи АзатСайымбетов. – Маҳсулотларимизни меҳр билан парвариш қилишга астойдил ҳаракат қилганимиз учун йилига 20-25 миллион сўм даромад оламиз. Фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кўпроқ етиштиришимизга сув таъминотининг йўқлиги бироз тўсиқ бўлмоқда. Ушбу муаммо ҳал этилса, йилига томорқадан 3 мартагача ҳосил йиғиб оламиз.
Томорқа ер эгалари томонидан “Есим” маҳалла фуқаролар йиғинида сув таъминоти оғирлиги учун артезиан қудуқ қазишга талабгорлар руйхатини тузиб, уларга Кенгаш хузуридаги Жамғарма томонидан имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилди.
Фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси У.Рахматов