Чироқчида тарвуз пишди

Чироқчи туманида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар 2020 йил 7 та давлатга 100 минг тонна тарвуз экспорт қилади. Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига асосланиб «Nasafnews» ёзмоқда.

Хабарга кўра, айрим деҳқонлар томонидан етиштирилган тарвузлар пишиб, йирик савдо марказларига  етказиб берилган.

Маълум бўлишича, 2020 йил 385 та фермер хўжалиги ва 591 та томорқа эгалари 14 минг гектар майдонда тарвуз етиштирмоқда. Шундан 5 минг гектардан ортиқ майдонга экилган эртапишар тарвуз 10 майдан бошлаб сотувга чиқади.

Деҳқонларимиз етиштирган тарвуз Россия, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус каби 7 та давлатга экспорт қилинади. Деҳқонларимиз ўтган йили 25 минг тонна тарвуз экспорт қилган бўлса, бу йил 100 минг тонна тарвуз сотишни режа қилишган.

Куни кеча Чироқчи туманининг «Утмайли» маҳалла фуқаролар йиғинида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар ва экспортиёрлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида ўтган очиқ мулоқотда республикамизнинг турли вилоятларидан Чироқчига келган экспортиёрлар Чиоқчида етиштирилган тарвуз-қовун ва полиз экини маҳсулотларини дунё бозорларига олиб чиқишни, хориж бозорларида Ўзбекистонда етиштирилган полиз экини маҳсулотларига талаб юқорилигини  айтиб ўтишди.

Очиқ мулоқот вилоят раҳбари бошчилигида Чироқчи туманига келган меҳмонлар лалми ерларда етиштирилаётган обиноввот тарвуз ва қовунлар парваришланаётган полиз экини далаларини айланишган. Деҳқонлар билан суҳбатлашишган.

https://human.uz/site/inner/3296?fbclid=IwAR0LI2–ily1Iusv6wqK7BMss4IHfLo91_61upZm8LGv7iR7lEWDIw5Tcg8

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram