Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ташкил этилади

Картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Фото: Fotolia

Президентнинг “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

Билдирилишича, инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Қарор билан истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

https://kun.uz/news/2020/05/07/ozbekistonda-kartoshkachilik-klasterlari-tashkil-etiladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram