Ўзбекистон фермерлари Бухоро ва Сардоба учун 300 миллион сўмдан зиёд маблағ хайрия қилди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши карантин шароитида хайрли тадбирларга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Биринчи саховат карвони Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳомийлик маблағларини олиб йўлга тушди. Вилоятга қарийб 200 миллион сўм маблағ ҳамда 17,9 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари жойларга етказиб берилди.
Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида
кўрсатилаётган ҳомийлик маблағлари ва моддий ёрдам тўғрисида маълумот
(05 май ҳолатига)Сирдарё вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида
кўрсатилаётган ҳомийлик маблағлари ва моддий ёрдам тўғрисида маълумот
1 май куни Сирдарё вилоятида юз берган офат ҳаммани шошириб қўйгани сир эмас. Эл қатори кенгаш ва унинг жойлардаги вакилликлари яна саховатга шайландилар. Тошқиндан зарар кўрганларни моддий қўллаб-қувватлаш учун сал кам 150 миллион сўм ҳайрия қилиниб, ун, ёғ, гуруч, шакар, картошка, пиёз ва яна кўплаб мева-сабзавотлар жамланди. Қарийб 950 миллион сўмлик ҳаражат қилинди.
“Жиззахлик фермерлар уйидан 770 нафар эвакуция қилинган аҳоли паноҳ топди. 100 миллион сўмлик кўрпа-тушак, кийим-кечак, гигена воситалари етказиб берилди”, — дейилади Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати хабарида.
https://human.uz/site/inner/3305