Эрта эккан эрта ўради
Қишлоқ хўжалиги
Юртимизда кўкламнинг майин шабадаси эсиб, табиат уйғонган бир паллада Тошкент вилоятининг бободеҳқонлари ҳар дойимгидек далада, уруғ қадаш ташвиши билан банд. Мақсад уруғни ерга қанча эрта қадаса, ҳосилни ҳам эрта кўтариши аниқ.
Тошкент вилоятининг Охангарон туманидаги Санам маҳалласида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан катта семинар ташкил этилди.
Тадбирда секторлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, фаоллар, намунали томорқачилар ва МФЙ раислари иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар белгиланди.
Маҳаллалардаги томорқа ер эгалари томонидан қандай маҳсулотларни етиштириш, уларни кимга сотиш бўйича таклифлар берилди. Сўзга чиққан туман ҳокими, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари, намунали томорқачилар ўзларининг тажрибалари ҳақида гапирди.
Маҳаллий шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, томорқаларда қандай экинларни оммалаштириш кераклигини, қолаверса, ички ва ташқи бозордаги муаммоларни бартараф этиш бўйича кооперациялар ташкил этиш тўғрисида фикр алмашилди. Ердан самарали фойдаланиш билан бирга, экспортбоп маҳсулотларни етказиш давр талаби эканлиги айтилди.
– Оҳангарон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ташкил этилган бу тадбирнинг асосий мақсадларидан яна биттаси, шунга ўхшаш тадбирларни туманнинг ҳар бир қишлоқ ва овулларида ўтказиш, мурувват ишлари ташкил қилинишида хар бир туман фуқароси фаол қатнашишини ташкиллаштириш. жойлардаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари хонадонларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, моддий-техник ресурсларни тизимли етказиб бериш орқали ички истеъмол ва экспорт учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш ҳажмларини оширишдир, – дейди “Оҳангарон Адҳам Ойбек Мирзо” фермер хўжалиги раҳбари Муратова Гулнора.
Тадбир доирасида туманда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси, мавжуд техникаларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ер майдонларини экишга тайёрлаб бериш бўйича ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Санам маҳалласидаги Чинор кўчаси 2- уйда истиқомат қилувчи Мусаев Ҳуснуддиннинг 6 сотихли ер майдони экишга тайёрланиб, пиёз уруғи сепиб берилди.
Ж.Галаев,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси.
http://uza.uz/oz/society/erta-ek44kan-erta-radi-12-03-2020