Фермернинг мақсади ҳам, режаси ҳам аниқ (фоторепортаж)
Кунлар исиб, соҳибкор-деҳқонларимиз қизғин дала юмушларига шўнғийди. Худди шундай, Амударё туманидаги «Пирназаров Тўрабой» фермер хўжалигининг йигирма нафар ишчилари ҳам айни дамда кузги буғдойни минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш ҳамда чигит экиладиган майдонларни шудгорга тайёрлаш билан банд.
– 73,4 гектар ердаги пахта ва ғалладан ҳам йили мўл ҳосил кўтарамиз, – дейди фермер Тўрабой Пирназаров. – Техникаларимиз етарли. Эндиликда хўжалигимизни кенгайтириб, чорвачилик, боғдорчилик ва асаларичиликни йўлга қўйишнинг ҳаракатидамиз. Хўжалигимизни кўп тармоқли қилиб, иқтисодий самарадорликни оширишдан мақсад, аввало, ишчиларимиз турмуш шароитини янада яхшилашга эришишдир.
http://uza.uz/oz/society/fermerning-ma-sadi-am-rezhasi-am-ani-fotoreportazh-19-03-2020