Томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди.
2020 йилнинг 27 январ куни Фарғона вилояти Қува тумани “Томорқачиликни ривожлантириш илмий-амалий маркази”да томорқадан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг томорқа бўлими ходимлари иштирок этдилар. Ҳозирги кунда Қувадаги илмий марказга 400 гектарга яқин ер ажратилган бўлиб, ушбу ер майдонларида намунавий тарзда турли хилдаги иссиқхоналар қурилган. Водийдаги томорқа мутахассислари ушбу иссиқхоналарда парваришланаётган пиёз ва саримсоқпиёз, тўқсонбости экинлари, лимон ва қулупнай мевалари, шунингдек очиқ майдонларда экиш учун тайёрлаб қўйилган мевали дарахтларнинг кўчатларини кўздан кечиришди. Семинар давомида марказда фаолият олиб бораётган тажрибали боғбон томонидан эрта бахорда амалга оширилиш зарур бўлган дарахтларга қагндай шакл берилиши намунавий тарзда амалда кўрсатиб берилди.
Қуйида ушбу семинардан лавҳалар тақдим этилади.