O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди. Деҳқонобод Калийли ўғитлар заводида бўлиб ўтган йиғилишда завод ишчи –хизматчилари, атрофдаги ўнга яқин қишлоқларда яшовчи аҳоли иштирок этди.

Актам Хаитов Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритар экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан пировард мақсад аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилганлигини алоҳида қайд этди. Хусусан, ўтган давр мобайнида тумандаги ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида томорқа хўжалиги, чорвачилик, иссиқхона ва ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 1 млрд. 200 млн. сўм кредит ажратилганлигини, 200 ўринли жунни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилганлиги, лалмикор майдонларга экиш учун Кореядан узум кўчати, Хитойдан картошка уруғи келтириш борасида амалий ишлар бошланганлигини айтиб ўтди. Бу йил туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида юзга яқин хонадонга томчилатиб суғоришга асосланган замонавий иссиқхонани ишга тушириш режалаштирилган.

– Учрашувда ишловчиларимиз истиқомат қилаётган қишлоқларда аҳоли турмуш фаровонлиги ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қилиниши лозим бўлган муаммолар ҳақида билдириб, депутатимиздан амалий ёрдам сўрадик, – дейди завод хотин-қизлар қўмитаси раиси, маънавият масалалари бўйича директор ўринбосари Зебинисо Салимова. – Актам Ахматович Бешбулоқ қишлоғидаги қишлоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш, Чучукқудуқ, Янгиобод йўлларига шағал тўкиб, текислаш, заводимиздан  асосий конгача бўлган йўлларни асфальт қилинишига яқиндан ёрдам беришларини билдирдилар. 

Сўз олган қуйи палата депутати ўтган бир ой мобайнида амалга оширган депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот бериб, сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтарди.     

Сайфулла ИКРОМОВ,

“XXI asr” мухбири

http://uzlidep.uz/news-of-party/5778

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram