Мўйноқдаги тарихий янгиланишлар – амалий ишлар.
2019 йилда давлат бюджетидан озуқа экинлари уруғчилигини ривожлантириш учун 10 млрд сўм ажратилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти олимлари чўл ҳудудларида экиш учун озуқа экинлари уруғчилигини яхши йўлга қўйган. Институт олимларининг ёрдамида биргина 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган сатҳида 460 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари экилди. Бу ишда 530 дан ортиқ тракторлар, йўл танламас техникалар ва эксковаторлар ҳамда 2 та АН-2 самолёти жалб этилган.
Бу амалий ишлар ва тадбирлар аввало Орол денгизи сатҳидан шамол орқали кўтарилиб бошқа ҳудудларга тарқаладиган туз қатламларини (қум бўронларини) ушлаб қолади, иккинчидан келажакда қўй ва эчкилар учун яхши тўйимли озуқадир.
Ҳусанжон ҒИЁСОВ,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси